«Жадидлар изидан» республика танловининг ҳудудий босқичлари ўтказиладиган саналар эълон қилинди.
Иккинчи маротаба ўтказилаётган ушбу танловда 656 171 нафар ўқувчилар иштирок этиш истагини билдирган.
Мактаб, туман-шаҳар босқичларидан муваффақиятли ўтган 416 нафар иштирокчилар ҳудудий босқичга йўлланмани қўлга киритди.
Бунда:
– 10 ноябрь — Наманган вилояти, Наманган шаҳридаги 3-умумтаълим мактабида;
– 11 ноябрь — Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида;
– 12 ноябрь — Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридаги 25-умумтаълим мактабида;
– 13 ноябрь —Қашқадарё вилояти, Қарши туманидаги 71-умумтаълим мактабида;
– 14 ноябрь — Самарқанд вилояти, Оқдарё туманидаги 32-умумтаълим мактабида;
– 17 ноябрь — Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридаги 43-умумтаълим мактабида;
– 18 ноябрь — Навоий вилояти Навоий шаҳридаги 23-умумтаълим мактаби ҳамда Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 22-умумтаълим мактабида;
– 19 ноябрь — Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги 52-умумтаълим мактабида;
– 20 ноябрь — Андижон вилояти, Андижон туманидаги 1-умумтаълим мактаби ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 14-умумтаълим мактабида;
– 21 ноябрь — Жиззах вилояти, Жиззах шаҳридаги 30-умумтаълим мактабида;
– 22 ноябрь — Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги 8-умумтаълим мактаби ҳамда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 338-умумтаълим мактабида ҳудудий босқичлар бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, республика босқичи якунларига кўра ҳар бир синф тоифаси бўйича энг юқори балл тўплаган 7 нафардан жами 14 нафар иштирокчилар хорижий давлатга таълим саёҳатига юборилади.
