Самарқанд вилоятида бир гуруҳ болаларни машинада уриб юборишига оз қолган мактаб ўқувчисига чора кўрилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳодиса Ургут туманида юз берган. Унда мошина бошқарувида бўлган мактаб ўқувчиси ички йўлда ўйнаб юрган бир гуруҳ болалар томон ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган.
Мактаб ўқувчиси қилган иши учун пушаймонлигини билдириб, узр сўраган.
Ушбу ўқувчининг ота-онасига ва машина эгасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан баённома расмийлаштирилган.
