Буюк Британияда харажатлари тўлиқ қопланадиган 8 ҳафталик тадқиқот дастури

Буюк Британияда харажатлари тўлиқ қопланадиган 8 ҳафталик тадқиқот дастури

Буюк Британияда барча харажатлари тўлиқ қопланадиган 8 ҳафталик тадқиқот дастури — ERA Fellowship Winter 2026 эълон қилинди.

 

 

Дастур Буюк Британиянинг Кембриж шаҳрида 2026 йил 2 февралдан 27 мартгача ўтказилади. Ушбу мавсумда уч йўналиш бўйича 30–35 нафар иштирокчи саралаб олинади.

 

 

Қатнашчилар сунъий интеллект тизимларининг хавф-хатарларини камайтириш мақсадида техник ва/ёки бошқарув ечимларини ишлаб чиқиш устида тадқиқот олиб борадилар. Шунингдек, улар илғор АI келажагини шакллантираётган етакчи тадқиқотчилар, тадбиркорлар ва сиёсатчилар билан алоқалар ўрнатиш имконига эга бўладилар.

 

 

Дастур қуйидаги йўналишлар бўйича лойиҳаларни қабул қилади:

 

 

– technical AI Governance;

 

– AI Governance;

 

– technical AI Safety.

 

Мақбуллик талаблари:

– 18 ёшдан катта барча номзодлар иштирок этиши мумкин;

 

– дастур АI хавфсизлиги ва бошқаруви йўналишида тадқиқот олиб бораётган ёш олимлар ҳамда мутахассислар учун мўлжалланган;

 

– қуйидагилар афзал ҳисобланади: АI хавфсизлигини тадқиқ этаётган докторантлар, тегишли техник ёки сиёсат соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, тажрибасини кенгайтиришни истаган ёш тадқиқотчилар.

 

 

Дастур ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

 

Афзалликлар:

 

– йилига 34 125 фунт стерлинг эквивалентида стипендия (муддатга мутаносиб);

 

– бепул турар жой, овқатланиш, виза ва саёҳат харажатлари тўлиқ қопланади;

 

– мутахассислар билан ҳамкорлик, NeurIPS каби нуфузли конференцияларда тадқиқот нашр қилиш имконияти;

 

– ижтимоий ва тармоқ тадбирларида иштирок этиш;

 

– зарур ҳолларда қўшимча молиявий ёрдам.

 

 

Дастурда қатнашишни истаганлар ушбу ҳавола орқали ариза топширишлари мумкин.

 

Саралаш босқичлари: ёзма ариза, 1-босқич суҳбат (20%), 2-босқич суҳбат (15 дақиқа), якуний таклиф. Номзодлар 2025 йил ноябрь ўрталарига қадар натижалар ҳақида хабардор қилинади.

 

 

Эслатма: барча ёзма жавоблар шахсий фикр ва тажрибага асосланган бўлиши керак; АИ воситаларидан фойдаланиш қатъиян ман этилади.

 

 

Ариза топширишнинг сўнгги муддати: 2025 йил 3 ноябрь.