Бакалавриат талабалари ва яқинда ўқишни битирганлар учун АҚШда тўлиқ молиялаштириладиган ёзги дастур

Бакалавриат талабалари ва яқинда ўқишни битирганлар учун АҚШда тўлиқ молиялаштириладиган ёзги дастур

АҚШнинг Вашингтон штатида жойлашган Ҳудсон институти сиёсат соҳасига қизиқадиган бакалавриат талабалари учун тўлиқ молиялаштириладиган 6 ҳафталик Summer Fellowship Program дастурини таклиф этади.

 

 

Дастур асосий мақсади — ёшларда сиёсий фикрлашни ривожлантириш ва уларга давлат сиёсатини чуқур ўрганиш имкониятини яратишдир. Дастур давомида жамиятнинг намунали мутахассислари ва таниқли маърузачилари томонидан турли тадбирлар ташкил қилинади.

 

Дастур 2026 йил 24 майдан 7 августгача давом этиши режалаштирилган.

 

Дастур давомида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

 

– сиёсий назария ва давлат сиёсати мавзулари бўйича моҳир ўқитувчилар томонидан семинарлар ўтилади, иштирокчилар сиёсатга доир матнларни муҳокама қилади;

 

– сиёсатшунослар ва тажрибали ҳукумат амалдорлари бошчилигида сиёсатни ишлаб чиқиш жараёнида иштирокчилар фаол қатнашадилар;

 

– ҳукумат, бизнес, журналистика, ҳарбийлар ва академиянинг раҳбарлари давлат хизматининг асл моҳияти ва мамлакатнинг энг долзарб муаммолари ҳақида маълумот беришади;

 

– иштирокчилар сиёсатни бошқа соҳалар, жумладан, санъат, тарих ва ҳарбий қарорларни қабул қилиш орқали кўришлари учун миллий ва тарихий аҳамиятга эга жойларга саёҳат қилишлари мумкин;

 

– дастур сиёсий назария ва амалиёт бўйича таълим бериш орқали ёшларда дунё олдида турган муаммоларга жиддий қарши туришга ёрдам берадиган сиёсий фикр ва стратегик таҳлилни шакллантиради.

 

Дастур ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

 

Мақбуллик шартлари

 

Барча бакалавриат талабалари ва яқинда битирган талабалар қатнашиши мумкин.

 

Инглиз тилини дастурда қатнашиш даражасида билиш лозим.

 

Номзодлар сиёсат соҳасига ва сиёсий тадқиқотлар ўтказишга қизиқиши лозим.

 

Муҳим: Тил билиш сертификати сўралмайди. Бироқ, халқаро талабалар ёзма ва оғзаки инглиз тилини яхши билишлари керак.

 

Фойдали томонлари:

 

– дастурда қатнашиш бепул;

 

– Вашингтонда бепул тураржой билан таъминланади.

 

– сафар, овқатланиш харажатлари учун 3,000 АҚШ доллар стипендия берилади.

 

– моҳир ўқитувчилар бошчилигидаги курслар ташкил қилинади.

 

– соҳа мутахассислари ва тажрибали ҳукумат амалдорлари томонидан сиёсат бўйича семинарлар ўтказилади.

 

– барча китоблар ва бошқа курс материаллари билан таъминланади;

 

– миллий ва тарихий аҳамиятга эга жойларга саёҳат қилиш имконияти.

 

Муҳим: Иштирокчилар стипендия муддати давомида бошқа амалиёт ёки иш шаклларини давом эттира олмайди.

 

Ҳужжат топшириш:

 

Дастурда қатнашишни истаганлар ушбу ҳавола орқали ариза топширишлари мумкин.

 

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

 

– резюме ёки CV.

 

– шахсий баёнот (максимал 1000 та сўз).

 

– йўналишга доир номзод томонидан ёзилган иш намунаси (иншо, мақола ва бошқалар), максимал 15 бет.

 

– тавсиянома.

 

– фотосурат.

 

Эслатма: Тавсияномалар тавсия берувчи томонидан охирги муддатга қадар rmackey@hudson.org электрон манзилига юборилиши мумкин.

 

Ҳужжат топшириш ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

 

Дастурга қуйидаги муддатларда ариза топшириш мумкин:

 

Эрта қабул учун охирги муддат: 9 январь, 2026 йил.

 

Доимги қабул учун охирги муддат: 2 март, 2026 йил.

 

Муҳим: Эрта қабулга топширган номзодларга устунлик берилади.