Профессионал ёш ходимлар учун Германияда харажатлари тўлиқ қопланадиган 3 ойлик амалиёт дастури

Профессионал ёш ходимлар учун Германияда харажатлари тўлиқ қопланадиган 3 ойлик амалиёт дастури

CrossCulture Fellowship Programme дастури дунёнинг турли мамлакатларидан ижтимоий фаол профессионалларга Германияда малака ошириш имкониятини тақдим этади. Дастурда жами 40 мамлакатдан 60 нафар иштирокчи ўз соҳалари бўйича Германиянинг турли ташкилотларида 2-3 ой давомида амалиёт ўтайди.

 

 

2026 йил учун дастурнинг муддати анъанавий (офлайн) тарзда ташкил этилади. Бироқ, номзоднинг жисмоний саломатлигига қараб, онлайн амалиёт ўтказиш имконияти ҳам мавжуд. Бунда CCP томонидан ўтказиладиган маданиятлараро семинарлар, тармоқ ва профессионал тадбирларда қатнашиш мумкин. Ватанига қайтгандан сўнг, иштирокчилар Германияда орттирган тажрибаларини ўз ташкилотларида амалга ошириши мумкин бўлади.

 

Дастурнинг асосий йўналишлари:

 

– сиёсат ва жамият;

– медиа ва маданият;

– инсон ҳуқуқлари ва тинчлик;

– барқарор ривожланиш;

– норасмий сиёсий таълим.

 

 

Дастур инглиз тилида олиб борилади, аммо немис тилини билиш афзаллик яратади. Иштирокчилар сафар, тиббий суғурта, виза харажатлари ва ойлик стипендия билан таъминланади, шунингдек, бепул турар жой билан ҳам таъминланади.

 

 

Ариза топшириш муддати: 2025 йил декабрь ойгача давом этади.

 

Мақбуллик шартлари:

 

Дастурнинг иштирокчилари қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак:

 

 

– рўйхатда келтирилган давлат фуқароси бўлиш (Ўзбекистон рўйхатда мавжуд);

 

– 23 ёшдан катта бўлиш;

 

– камида 2 йиллик тўлиқ иш тажрибасига эга бўлиш;

 

– инглиз тилида кучли оғзаки ва ёзма маҳоратга эга бўлиш (немис тили афзаллик беради);

 

– ижтимоий жиҳатдан фаол бўлиш;

 

– чет элда яшаш учун соғлом бўлиш;

 

– талабалар дастурда иштирок эта олмайди.

 

 

Дастур талаблари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

 

Фойдали томонлари:

 

Дастурга қабул қилинганлар қуйидаги имтиёзларга эга бўлади:

 

 

– Германияга бориш ва келиш сафар харажатлари қопланади;

 

– 650 евро ойлик стипендия тақдим этилади;

 

– бепул турар жой ва ички транспорт учун махсус билет билан таъминланади;

 

– тиббий суғурта ва виза харажатлари қопланади.

 

 

Дастурнинг манфаатли жиҳатлари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

 

Ҳужжат топшириш жараёни:

 

Ариза топшириш 3 босқичда амалга оширилади:

 

  1. Иштирокчи ўз давлатига тегишли ариза топшириш саҳифасини топади.
  2. Ариза шаклини тўлдиради ва керакли ҳужжатларни юклайди.
  3. Тўлдирилган ариза шаклини онлайн портал орқали якунлайди.

 

Керакли ҳужжатлар:

 

– CV;

 

– иш жойидан тавсиянома (намуна);

 

– шахсий сурат (ихтиёрий).

 

Сараланган номзодлар Германия элчихонаси томонидан интервьюга чақирилади. Интервью жараёни вазиятга қараб онлайн ёки телефон орқали амалга оширилиши мумкин.