Янги ҳаёт туманида боланинг ҳаётини сақлаб қолган Тошкент кимё-технология институти талабаси Муҳриддин Илашов Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов томонидан тақдирланди.
Янгиҳаёт туманида ТКТИ талабаси Муҳриддин Илашов 4-қават балконида осилиб қолган болани жасорат билан қутқариб, унинг ҳаётини сақлаб қолган эди.
18-октабр куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Муҳриддин Илашовга унинг мардлиги ва фидойилигини эътироф этиб, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғасини топширди.
