DААD (Deutscher Akademischer Austauschdienst) бакалавр босқичини тамомлаган ёки сўнгги босқичда таҳсил олаётган талабалар учун 2026–2027-ўқув йилларида Германия университетларида магистратура босқичида ўқишни давом эттириш имконини берувчи «Study Scholarships — Master Studies for All Academic Disciplines» грант дастурини эълон қилади.
Дастур танланган курс давомийлигига қараб 10 ойдан 2 йилгача давом этади. Ғолиблар Германияда бепул таълим олиш билан бирга ойлик стипендия, турар жой ва суғурта билан ҳам таъминланадилар.
Грант барча соҳалар учун мўлжалланган бўлиб, мусиқа, амалий санъат, кино, дизайн, архитектура ва актёрлик йўналишлари бундан мустасно (бу йўналишлар учун алоҳида DААD грантлари мавжуд).
Ариза топшириш муддати: 2025 йил 31 октябргача.
Мақбуллик шартлари:
Номзод бакалавр дипломига эга бўлиши ёки 2026 йилгача уни тамомлаши керак;
Бакалаврни тугатганига 6 йилдан ошмаган бўлиши лозим (батафсил йўриқномада кўрсатилган);
Танланган университет қабул талаблари, жумладан тил талаблари, бажарилиши шарт;
Ариза топшириш вақтида Германияда 15 ойдан ортиқ яшаб келаётган бўлмаслиги керак.
Бакалавр босқичини тугатган бўлиши ёки дастур бошлангунга қадар (2026) тугатиши керак, шу билан бирга, бакалавриатни тугатганига 6 йилдан ошмаган бўлиши лозим; (махсус йўриқномада батафсил ўқиш мумкин).
Агар ўқиш дастурининг бир қисми Германиядан ташқарида ўтса, у қуйидаги ҳоллардагина молиялаштирилади:
– сафар стипендия мақсадига хизмат қилса;
– ташриф стипендиат яшайдиган мамлакатда бўлмаса;
– ташриф ўқиш даврининг тўртдан биридан ошмаса.
Тил талаблари
Номзод танлаган университет талаблари даражасида немис ёки инглиз тилини билиши лозим. Агар ариза топшириш вақтида бу кўникмалар етарли бўлмаса, қўшимча тил курслари грант доирасида молиялаштирилиши мумкин.
Талабларни тўлиқ кўриш учун DААD платформасида мамлакат ва академик даража танланади.
Фойдали томонлари
– ойлик €992 стипендия;
– Германияга бориш ва қайтиш учун саёҳат харажатлари;
– ўқиш бошлаган пайтда бир марталик тўлов (€460);
– соғлиқни сақлаш, бахтсиз ҳодисалар ва шахсий жавобгарликни суғурталаш бўйича тўловлар қопланади.
Баъзи ҳолларда, стипендия эгалари қуйидаги қўшимча имтиёзларга эга бўлишлари мумкин:
– ойлик ижара субсидияси;
Оила аъзолари учун қўшимча стипендия;
Ногиронлик ёки сурункали касаллик ҳолатида: ногиронлик ёки сурункали касаллик натижасидан келиб чиқадиган ва бошқа молиялаштирувчилар томонидан қопланмаган қўшимча харажатлар учун субсидия. Тўлиқ маълумот билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
DААD стипендия эгаларига мамлакатда бўлишларига тайёргарлик кўришда немис тилини ўрганишлари учун қуйидаги қўшимча хизматларни таклиф қилади:
Грант мукофоти хати олгандан кейин онлайн тил курси учун курс тўловлари тўланиши;
Агар керак бўлса: Германияда ўқиш ташрифи бошланишидан олдин немис тили курси билан таъминлаш (2, 4 ёки 6 ой);
TestDaF ёки DSH тестлари учун тўловларни қоплаб бериш.
Ҳужжат топшириш тартиби
1. Ушбу ҳавола орқали DААD порталидан рўйхатдан ўтиш.
2. Ўқиш йўналишлари ва университетларни аниқлаб олиш (ушбу ҳавола орқали топиш мумкин).
3. DААD порталида онлайн ҳужжат топшириш.
Ҳужжат топшириш бўйича йўриқнома билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин
Керакли ҳужжатлар:
– онлайн ариза шакли (йўналиш, фан ва ўқиш саналари билан);
– тавсиянома (устоз ёки илмий раҳбар томонидан, DААD шаблонига мувофиқ);
– бакалавр дипломи ва баҳолар иловаси (таржима билан);
– 3 бетдан ошмаган CV (Europass форматида);
– 2 бетгача мотивация хати (имзоланган, электрон имзо рухсат этилади);
– тил сертификати (IELTS, TOEFL, TestDaF ёки университет талабига мувофиқ).
Барча ҳужжатлар PDF форматида юкланади. Таржималар асл нусха билан бирга топширилиши керак.
