Япония давлати бакалавр, магистратура ва докторантура босқичида таълим олишни истаган халқаро талабалар учун Rotary Yonayema Scholarship стипендия дастурини эълон қилди. Дастур глобал миқёсда академик алмашинувни ривожлантириш, ёшларни маданиятлараро мулоқотга жалб қилиш ва Япониянинг илғор таълим тизимидан фойдаланиш имконини беришга қаратилган.
Ушбу стипендия талабаларга ўқиш муддати давомида ойлик стипендия тарзида молиявий ёрдамни тақдим этади. Шунингдек, йўл ва ички саёҳат харажатлари, ҳамда Японияга биринчи марта етиб келганда турар жой харажатлари ҳам қопланади.
Стипендия муддати: 2 йил (ўқиш давомийлиги билан мос равишда).
Дастур мақсади — талабаларга ўз ватани билан Япония ўртасида маданий ва илмий кўприк бўлиш имконини яратиш. Дастур ҳақида батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин.
Иштирок этиш шартлари:
– 1981 йил 2 апрелдан кейин туғилган бўлиши (ариза топшириш вақтида 45 ёшдан катта бўлмаслиги);
– дастурга ариза беришдан аввал Япония университетига ҳужжат топширган бўлиши;
– япон тилини JLPT N4 (бошланғич) даражасида билиши;
– ўқишга кучли иштиёқ ва аниқ мақсадга эга бўлиши;
– ўз фикрини аниқ ифода эта олиш ва эркин мулоқот қила олиш кўникмаларига эга бўлиши;
– жисмоний ва руҳий жиҳатдан соғлом бўлиши;
– шу турдаги бошқа халқаро стипендияни олаётган номзодлар дастурда иштирок эта олмайди.
Талаблар ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Дастур имтиёзлари:
– бакалавр талабалари учун: ойига 100 000 йена (~$655);
– магистратура ва докторантура талабалари учун: ойига 140 000 йена (~$917);
– йўл харажатлари (эконом класс), Япониядаги ички саёҳатлар ва биринчи кунлик турар жой харажатлари тўлиқ қопланади;
– Японияга етиб келиш учун қўшимча 250 000 йена (~$1 638) миқдорида маблағ ажратилади.
Дастур имтиёзлари ҳақида батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.
Ҳужжат топшириш тартиби
Аризалар онлайн шаклда топширилади (ҳавола орқали).
Керакли ҳужжатлар рўйхати:
– тўлдирилган ариза шакли;
– Япония университетига топширилган ариза нусхаси;
– тадқиқот режаси (кўрсатмаларга мувофиқ саволларга жавоб шаклида);
– «Японияда ўқишдан мақсад» мавзусида иншо;
– тавсиянома;
– япон тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжат (ихтиёрий);
– Япония университетига қабул қилинганлик ҳақида маълумотнома.
Дастурга ариза топширишдан олдин йўриқнома билан танишиш шарт. Барча ҳужжатлар инглиз ёки япон тилида тўлдирилиши керак.
Дастурга ҳужжатлар 2025 йил 1-октябр санасидан 2025 йил 31-октябрга қадар қабул қилинади. Ғолибларнинг натижалари 2026 йил март ойида эълон қилинади.
Қабул қилинганлик бўйича билдиришномалар номзодларнинг электрон манзилига 2026 йил март ойининг охирида юборилади.
Расмий саҳифада келтирилган онлайн аризани тўлдириш лозим.
