Ўқитувчиларни лавозим мажбуриятларига навбатчилик қилиш мажбурияти келтирилмаган

Ўқитувчиларни лавозим мажбуриятларига навбатчилик қилиш мажбурияти келтирилмаган

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 20 декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг навбатчилик қилиш мажбурияти келтирилмаган.

 

 

Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас.

 

 

Меҳнат кодекси 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:

 

– агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;

 

– қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.

 

 

Бунда иш берувчи ўқитувчиларга уларнинг меҳнат вазифасидан бошқа ишни буюриши қонунан тақиқланади.

 

 

Шунингдек, 2024 йил 1 февралдаги ЎРҚ-901-сон ҳужжатнинг 5-моддасига кўра, педагогни унинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, лекин сиёсий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган тадбирларга (сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларида иштирок этишга, тест синовларида аудитория назоратчиси вазифасини бажариш, аҳолини рўйхатга олиш ишларида кўмаклашишга, таълим ташкилотларини текшириш ҳамда аттестациядан ўтказиш жараёнларида эксперт сифатида иштирок этишга ва бошқаларга) жалб қилиш унинг розилигига кўра, у билан тузилган шартномага асосан, қўшимча ҳақ тўлаш эвазига, ишдан бўш вақтида ёки иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда амалга оширилади.

 

 

Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish