Тошкент вилояти ҳокими боғчалардаги заҳарланиш ҳолати юзасидан муносабат билдирди

Тошкент вилояти ҳокими боғчалардаги заҳарланиш ҳолати юзасидан муносабат билдирди

Хабарингиз бор, Тошкент вилоятидаги бир нечта давлат боғчаларида оммавий заҳарланиш юз бергани ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Жорий йил 6 октябрь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ушбу ҳолат бўйича тўхталиб ўтди.

 

 

Унинг таъкидлашича, икки мингга яқин боланинг заҳарланиши учун Санепидқўмитанинг вилоят бошқармаси бошлиғидан тортиб, тегишли туман бўлими раҳбарларигача ишдан олиш керак.

 

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат юзасидан жами 1 922 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилган. Даволаш жараёнларига 17 та ихтисослашган тиббиёт муассасасидан юздан ортиқ мутахассислар жалб этилган. Болаларга ўткир гастроэнтерит ташхиси қўйилган бўлиб, мутахассислар бу касаллик оғир тоифага кирмаслигини ва одатда асоратсиз ўтишини таъкидлаган.

 

 

Мазкур воқеа бўйича қонун доирасида жиноят иши қўзғатилган.

 

 

Мактабгача ва мактаб вазирлиги болаларнинг барчаси соғайгани ва уларнинг саломатлигига хавф йўқлини тўлиқ тасдиқлади. Ҳозирда барча болалар ўз оилалари бағрига қайтган.