Қоракўл ихтисослаштирилган мактаб-интернати 10-синф ўқувчиси Муҳаммадали Расулов математика фани бўйича ўтказилган IRN олимпиадасида 1-ўринни эгаллади. У олтин медаль билан бирга Nexia-3 автомобили билан тақдирланди.
Бугун туман ҳокимлиги ҳамда олимпиада ташкилотчилари иштирокида тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Муҳаммадали Расуловнинг ўқитувчиси ва мактаб-интернати директори ҳам ташаккурнома ҳамда 10 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланган. Уларга миллий тўн ҳам топширилган.
Шунингдек, 2–3-ўринларни қўлга киритган ўқувчилар сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланган.
