World Fellows Program — бу АҚШнинг нуфузли Yale университети томонидан ташкил этилган профессионал ривожланиш дастури бўлиб, 5 йилдан 25 йилгача иш тажрибасига эга мутахассислар учун мўлжалланган. Дастур қатнашчилардан инглиз тилини бемалол тушуниш ва дарсларда фаол иштирок этиш даражасида билиш талаб қилинади, бироқ тил сертификати шарт эмас. Ёш чегараси белгиланмаган.
Дастур мазмуни
Иштирокчилар Yale университетида 4 ой давомида кунлик машғулотларга жалб қилинадилар. Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
– семинарлар ва махсус сессиялар;
– университет дарсларида иштирок этиш;
– тақдимотлар ва машҳур нотиқлар билан учрашувлар;
– талабалар билан мулоқотлар ва кечки дастурлар;
– ташкиллаштирилган саёҳатлар.
Дастур магистратура ёки докторантура эмас, балки профессионал ривожланиш дастури ҳисобланади. Шу сабабли иштирокчиларга академик диплом ёки сертификат тақдим этилмайди.
Аризалар 2025 йил 3 декабрга қадар қабул қилинади.
Мақбуллик шартлари
Номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
– профессионал фаолиятини бошлаганига 5–25 йил бўлиши;
– ҳудудий, миллий ёки халқаро миқёсда ижобий таъсир кўрсата олиши;
– ноодатий ютуқларга эришган бўлиши ва жамиятга фойда келтирганини намойиш этиши;
– карьераси истиқболли, глобал таъсир кучига эга бўлиши;
– танқидий, ижодий, стратегик ва тадбиркорлик фикрлаш қобилиятига эга бўлиши;
– АҚШ фуқароси бўлмаслиги;
– инглиз тилини бемалол тушуниши (сертификат талаб қилинмайди);
– дастур давомида (август ўртасидан декабрь ўртасигача) Ню Ҳевенда яшаши ва машғулотларда тўлиқ қатнашиши.
Дастур талаблари ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олиш мумкин.
Эслатма: Ҳозирда магистратура ёки докторантура босқичида ўқиётган талабалар дастурга ариза топшира олмайди.
Фойдали томонлари
Дастур иштирокчилари қуйидаги имтиёзларга эга бўладилар:
– Ню Ҳевенда яшаш харажатларини қоплаш учун маблағ;
– шинам, жиҳозланган 1 ёки 2 хонали ётоқхона;
– тиббий суғурта;
– АҚШга келиш ва қайтиш авиачипталари;
– оила аъзолари билан ташриф буюриш ва улар учун ёрдам олиш имконияти.
Ариза топшириш тартиби:
Аризалар фақат онлайн тарзда қабул қилинади ва тўловсиз.
Ариза шаклини муддат тугагунига қадар таҳрирлаш ёки қўшимча ҳужжатлар юклаш мумкин.
Юкланиши керак бўлган ҳужжатлар:
– резюме (CВ) — 3 бетгача;
– номзод ҳақидаги эссе (1000 сўзгача);
– 3 та тавсиянома;
– қисқа таништирув видеоси (ихтиёрий).
Ариза топшириш босқичлари:
1. Э-маил ва исм-шариф киритилади.
2. Электрон почтага юборилган PIN-код тасдиқланади.
3. Шахсий аккаунт учун пароль яратилади.
Дастурга ариза топшириш жараёни ҳақида ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олиш мумкин.
Дастур натижалари 2026 йил апрель охиригача э-маил орқали маълум қилинади. Ўқиш эса август ўртасидан декабрь ўртасигача давом этади.
Дастурга рўйхатдан ўтиш жараёнида муаммолар юзага келган тақдирда ушбу ҳавола орқали жавоб топиш мумкин. Дастур бўйича қўшимча саволлар туғилган тақдирда ушбу ҳавола орқали саволларни ёзиб қолдириш мумкин.
Yale университети ҳақидаги қўшимча маълумотларни ушбу ҳавола орқали топиш мумкин. Ню Ҳавен шаҳри ҳақида ушбу ҳавола орқали қўшимча маълумот олиш мумкин.
