Судга мурожаат қилган педагоглардан давлат божи ундирилмайди

Судга мурожаат қилган педагоглардан давлат божи ундирилмайди

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-600-сон Қонунига асосан, «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга педагог ходимлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим қўшимчалар киритилган. Унга кўра:

 

Педагог ходимлар – касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

 

Шунингдек, касбий фаолиятини амалга ошириш давомида педагог ходимларнинг ҳуқуқларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан Маъмурий судларга шикоят қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

 

Ушбу қўшимчаларнинг жорий этилиши педагогларнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш, уларнинг касбий фаолиятида адолатли ҳимоя имкониятларини кенгайтириш ҳамда таълим соҳаси ходимларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишда қўшимча кафолат яратишга хизмат қилади.