Германия олийгоҳларида исталган соҳа бўйича бакалавр, магистратура ва докторантура босқичида ўқиш учун қабул қилинган хорижий талабаларни қўллаб-қувватлаш, уларга моддий жиҳатдан ёрдам бериш мақсадида DААD ташкилоти Friedrich Ebert Foundation дастурини эълон қилади.
Дастурда ижтимоий ва сиёсий билимга эга бўлган, ўз соҳаси бўйича юқори академик кўрсаткичлар кўрсатган талабалар иштирок этиши мумкин.
Грант жамғармаси ижтимоий жиҳатдан фаол, юқори академик кўрсаткичларга эга ҳамда ижтимоий ва сиёсий билимларга эга талабаларни қўллаб-қувватлайди. Дастурга қабул қилинган талабалар таълим муассасаси вакиллиги, талабалар кенгаши ёки давлат ва нодавлат ташкилотларда фаол иштирок этиш мажбуриятини олади.
Ҳар йили ўртача 40 нафар талаба ушбу грант билан тақдирланади ва ойлик стипендия олади.
Талаблар
Номзодлар қуйидаги шартларга жавоб бериши лозим:
– Германия университетларидан бирига ҳужжат топширган ва қабул қилинган бўлиши;
– немис тилини билиш (таълим инглиз тилида олиб борилса ҳам). Минимал даража: DSH level 2, TestDaF 4 ёки эквиваленти;
– юқори академик натижалар ва ижтимоий-сиёсий билимларга эга бўлиш.
Дастур талаблари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Имтиёзлар
Дастурга қабул қилинган талабалар қуйидаги қўллаб-қувватлашни олади:
– ойига 934 евро стипендия;
– тиббий суғурта харажатларининг тўлиқ қопланиши;
– яқин оила аъзолари ёки фарзандлар учун қўшимча 160 евро моддий ёрдам берилади.
Дастур манфаатли жиҳатлари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Ариза топшириш тартиби
Дастурда иштирок этиш учун номзодлар онлайн ариза топшириши лозим. Онлайн ариза шакли намуналари билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Ариза топширилгач, талабларга мос келадиган номзодлардан керакли ҳужжатлар ва тавсияномалар эмаил орқали тақдим этилиши сўралади.
Сараланган номзодлар интервьюга таклиф этилади (тайёргарлик бўйича батафсил маълумот ҳаволада берилган).
Дастурга ариза топшириш ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Қўшимча маълумот
Дастур бўйича энг кўп бериладиган саволлар ва жавоблар — расмий ҳаволада.
Муҳим саналар ва ҳужжатлар рўйхати — расмий ҳаволада.
Қўшимча мурожаатлар — расмий ҳавола орқали қабул қилинади.
