CEU Master’s Scholarships: Марказий Европа университетида бепул магистратура таълими ва стипендия олиш имконияти

CEU Master’s Scholarships: Марказий Европа университетида бепул магистратура таълими ва стипендия олиш имконияти

Central European University (CEU) — Европанинг марказида, Вена ва Будапешт шаҳарларида жойлашган нуфузли олий таълим муассасаси. Университет магистратура босқичида таҳсил олишни истаган талабалар учун турли грант дастурларини тақдим этади. Номзодлар ўз билим ва салоҳиятига қараб турли имтиёзлар ҳамда молиявий қўлловларга эга бўлишлари мумкин.

 

 

Имкониятлар:

 

 

– танланган магистратура йўналишлари учун тўлов-контрактдан тўлиқ озод этилади;

 

– талабалар тиббий суғуртага эга бўладилар;

 

– академик кўрсаткичларига қараб ойига 300 евродан 1000 еврогача стипендия берилади.

 

Қабул шартлари:

 

Дастурда иштирок этиш учун номзод қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

 

 

– бакалавр босқичини якунлаган ёки дастурни бошлаш вақтига қадар битираётган бўлиши;

 

– инглиз тилини яхши билиши (камида IELTS 6.5 ёки ТОEFL 88);

 

– ҳозирда бошқа олий таълим муассасасида магистр сифатида ўқимаётган бўлиши.

 

Талаблар танланган йўналишга қараб ўзгариши мумкин.

 

Дастур афзалликлари:

 

CEU грантига қабул қилинган талабалар қуйидаги имтиёзларга эга бўладилар:

 

– ўқиш тўлови тўлиқ қопланади;

 

– тиббий суғурта тақдим этилади;

 

– яшаш харажатлари учун стипендия берилади:

 

CEU Master’s Excellence Scholarship — 1000 евро;

 

CEU Master’s Distinction Scholarship — 750 евро;

 

CEU Master’s Scholarship — 500 евро;

 

CEU Master’s Partial Scholarship — 300 евро.

 

Ариза топшириш тартиби

 

Алоҳида грант аризаси талаб қилинмайди. Магистратура дастурига онлайн ариза топширишда грантга ҳам номзодлик кўрсатилади.

 

 

Номзодлар 5 тагача йўналишга ариза топшириши мумкин. Ариза топшириш тўлови — 30 евро.

 

Керакли ҳужжатлар:

 

Academic Writing Submission(s), яъни академик ёзма иш. Бунда номзод ўзи танлаган йўналиш бўйича академик эссай (иншо), ресеарч пропосал (тадқиқот таклифи) ёки статемент оф пурпосе (ўқиш мақсади акс этган маълумотнома) кабилардан бирини ёзишлари керак бўлади. Академик ёзма иш ёзиш талаблари ҳақида ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин;

 

 

Letters of Recommendation, яъни тавсиянома. Бунда номзод учун 2 та тавсиянома берилиши керак. Тавсиянома ариза топшириш жараёнидан кўпи билан бир ҳафта олдин ёзилган бўлиши лозим;

 

 

Academic Records, яъни академик кўрсаткичлари акс этган ҳужжат. Бунда номзодлар бакалавр дипломи ва баҳоларини тақдим этишлари керак;

 

 

Curriculum Vitae or Resume, яъни номзод ҳақида маълумот акс этган таржимайи ҳол;

 

 

Proof of English Proficiency, тил билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжат. Камида IELTS 6,5/ ТОEFL 88;

 

 

Standard Test Scores (GRE, GMAT, etc.). Бунда баъзи йўналишлар учун ушбу сертификатлар талаб қилиниши мумкин;

 

 

Completed CEU Application Form, тўлдирилган ариза шакли.

 

 

Барча ҳужжатлар инглиз тилида бўлиши ва ҳажми 2 МБ дан ошмаслиги керак. Ҳужжатларга қўйилган талаблар ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

 

Қўшимча жараёнлар:

 

Айрим факультетлар қўшимча тест ёки интервью ўтказиши мумкин.

 

Қабул натижалари ариза топширилгандан кейин 3–6 ҳафта ичида эълон қилинади.