Устама оладиган ўқитувчи байрам муносабати билан бериладиган мукофот пулини олмайдими?

Устама оладиган ўқитувчи байрам муносабати билан бериладиган мукофот пулини олмайдими?

Ҳукуматнинг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига кўра, мактаб педагогик кенгаш қарори, директорнинг буйруғи билан умумтаълим муассасалари ходимларига ҳар ойлик устамалар белгиланади, мукофотланади ва уларга моддий ёрдам тайинланади.

 

 

Мазкур низомда устама тайинланган педагог ходимга мукофот пули бермаслик тўғрисида ҳеч қандай қоида белгиланмаган. Яъни, устама тайинланган барча педагог ходимлар «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкин.

 

 

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли низомнинг 17-бандида эса Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик устама олаётган малакали педагог кадрларга бир марталик пул мукофотларини белгилашга йўл қўйилмаслиги назарда тутилган.

 

 

Хаlq ta’lim info нашрининг ёзишича, ушбу 425-сонли низомнинг Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомга мутлақо алоқаси йўқ. Сабаби, у ерда директор жамғармасидан эмас балки, вазир жамғармаси ҳисобидан олинадиган устамалар назарда тутилган.

 

 

Демак, директор жамғармаси ҳисобидан устама олаётган педагогларга «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача миқдорида мукофот пули бериш мумкин.