Президент бошчилигидаги селекторда икки нафар ўқитувчи қиз вазирликларга ишга олинди (видео)

Президент бошчилигидаги селекторда икки нафар ўқитувчи қиз вазирликларга ишга олинди (видео)

Жорий йил 15 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқ туманида ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот тадбири бўлиб ўтганди.

 

 

Мулоқотда Бухоро вилояти Ромитан туманидаги 38-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Биллура Икромова грантлар асосан олий таълим доирасида бундай салоҳиятга эга мутахассислар кўплиги, мактабда эса кадрлар етишмаслигини айтди. Шу сабабдан, у мактаб маслаҳатчиларини грант таклифларини тайёрлаш курсларида ўқитишни таклиф қилди.

 

 

Унинг фикрича, бу мактаб доирасида ташкил этилса, инвестицияни жалб қилиш имконияти пайдо бўлади. Натижада эса таълим тизимининг барча бўғинларида тенг ва изчил ривожланишга эришиш мумкин.

 

 

Шундан сўнг, президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаевга, Биллура Икромовани ишга олиш вазифасини берди.

 

«Қишлоқда шу ишларни қилиб грантларни олиб келинса, жамият ўзгаради, ислоҳот тезлашади», — деди президент.

 

Мулоқот давомида, Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидаги 37-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Нодира Набиева ўзи ишлаб чиққан методик қўлланмани оммалаштириб, Ўзбекистондаги эшитиш қобилиятини йўқотган болалар учун инглиз тилини ўрганиш имконини бермоқчилигини айтди.

 

 

Президент эса масъул ходимларга Тўрақўрғон ҳудудидан кўчмасдан Нодира Набияни ишга олиб унга ойлик беришини буюрди.

 

 

Изоҳ: Нодира Набиева «инглизча-ўзбекча сурдо луғат» яратган бўлиб, Германиянинг «Lambert Academic Publishing» нашриётида унинг «Teaching English to deaf students» номли китоби чоп этилган. 8 та тилда таржима қилинган мазкур адабиёт АҚШнинг Галладет университетида ёрдамчи ўқув-услубий қўлланма сифатида фойдаланилмоқда.

 

 

Маълумот учун, мазкур тадбирнинг эртасига иккала ўқитувчига президент совғаси — BYD CHAZOR автомобиллари топширилди.