Австрияда аёл ва қизлар учун магистратура босқичини тўлиқ қопланувчи грант — Helmut Veith дастури

Австрияда аёл ва қизлар учун магистратура босқичини тўлиқ қопланувчи грант — Helmut Veith дастури

Helmut Veith стипендияси – бу ҳар йили Ахборот технологиялари соҳасида иқтидорли ва қобилиятли хотин-қизларга Австриянинг Вена технология университетида магистратура босқичида бепул таҳсил олиш имкониятини берувчи нуфузли дастур.

 

 

Номзодлар университетнинг инглиз тилида олиб бориладиган Computer Science магистратура курсига қабул қилиниш истагига эга бўлишлари ва марҳум австриялик олим Helmut Veith фаолият юритган соҳалардан камида биттасида математик ва технологик билимга эга бўлишлари лозим.

 

Дастур йўналишлари

 

Master in Logic and Computation

Master in Business Informatics

Master in Computer Engineering (Technische Informatik)

Master in Data Science

Master in Media and Human-Centered Computing

 

 

Номзодлардан кучли математик билим ва қуйидаги соҳаларга қизиқиш талаб этилади:

 

Logic in Computer Science;

Formal Methods and Verification;

Foundations of Artificial Intelligence;

Algorithms and Complexity;

Theory / Computer Security.

 

Талаблар

 

Номзодлар қуйидагиларга жавоб бериши керак:

 

– бакалавр босқичини Cоmputer Science, математика ёки технология соҳасида тамомлаган бўлиши;

 

– кучли математик ва техник салоҳиятга эга бўлиши;

 

– инглиз тилини яхши билиши.

 

 

Мақбуллик шартлари ҳақида батафсил маълумот ушбу ҳаволада келтирилган.

 

Фойдали томонлар

 

Вена технология университетида магистратура контракт тўловидан тўлиқ озод этилади.

 

2 йил давомида ҳар йили €7 000 миқдорида стипендия ажратилади.

 

Ариза топшириш тартиби

 

Дастурга ҳужжатлар ушбу ҳавола орқали топширилади.

 

Ариза топширишда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

 

– cоver letter (қайси дастурга ҳужжат топширилаётгани ва унга мос жиҳатлар кўрсатилган хат);

 

– CV (таржимаи ҳол);

 

– мотивацион хат (нега айнан шу дастур ва стипендия танлангани, қайси факультет гуруҳи билан ўқимоқчи экани ҳақида маълумот);

 

– университет имтиҳон баҳолари;

 

– бакалавр дипломи ёки тегишли сертификатлар (агар ўқиш якунланмаган бўлса, университет муҳрланган ўқиётганлик тўғрисида маълумотнома);

 

– 2 нафар тавсиянома берувчи шахс (рефереэ)нинг контакт маълумотлари;

 

– инглиз тили билим даражасини тасдиқловчи сертификат (ТОEFL ёки муқобил);

 

– паспорт нусхаси.

 

 

Ҳужжат топшириш жараёни ҳақида батафсил маълумот «Application Process» бўлимида берилган.

 

Муҳим шартлар

 

Стипендия соҳиблари ўқиш жараёнида юқори натижаларни кўрсатишлари шарт. Ҳар бир семестрда ўртача камида 25 ECТS кредити йиғиш (муддат: қишки семестр учун 30 апрель, ёзги семестр учун 30 ноябрь).

 

Ўртача баҳо камида 1,5 даражада бўлиши лозим. Талаблар бажарилмаган тақдирда стипендия бекор қилиниши мумкин. Бундан ташқари, грант соҳиблари таълим даврида Австрияда истиқомат қилишлари шарт.