Узрли сабабларга кўра аттестацияда қатнаша олмаган талабгорларнинг имтиҳони бошқа муддатга кўчирилади

Узрли сабабларга кўра аттестацияда қатнаша олмаган талабгорларнинг имтиҳони бошқа муддатга кўчирилади

Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорининг 45-бандига кўра, педагог кадрлар аттестацияда узрли сабабларга кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа куни ўтказилади.

 

 

Яъни вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.

 

 

Педагог кадрлар узрли сабабларга кўра аттестацияга келмаганлиги туфайли уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилган тақдирда, йиғим такроран ундирилмайди.

 

 

ММТВнинг 2025 йил 30 июндаги 214-сон буйруғининг 6-иловасида «Узрли сабабларга кўра аттестацияда иштирок этмаган педагог кадрлар рўйхати» — Файлни юклаш