Талабалар ва энди олийгоҳни битирган ёшлар учун етакчиликни ривожлантириш дастури

Талабалар ва энди олийгоҳни битирган ёшлар учун етакчиликни ривожлантириш дастури

Аspirе институти бутун дунё бўйлаб кам таъминланган оилалардан чиққан талабалар ва яқинда олийгоҳни битирган ёшлар учун Aspire Leaders Program дастурини тақдим этади.

 

 

Дастурнинг асосий мақсади – ёшларнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, уларни келажакда ўз истеъдоди ва етакчилик қобилияти орқали жамият равнақига ҳисса қўшадиган шахслар сифатида шакллантириш.

 

 

Дастур тузилиши

 

Курс тўлиқ онлайн тарзда олиб борилади ва учта модулдан иборат:

 

 

1-модуль: Шахсий ва касбий ривожланиш (3 ҳафта)

 

2-модуль: Aspire Horizons Course (5 ҳафта)

 

3-модуль: Immersive Learning

 

 

Курсни муваффақиятли якунлаган иштирокчилар ёш лидерлар, мураббийлар ҳамда ижтимоий таъсирни молиялаштириш бўйича глобал ҳамжамият аъзолигига эга бўлишади.

 

 

Ҳозирда дастурнинг 5-мавсуми учун аризалар қабул қилинмоқда. Дастур 2025 йил 15 октябрь – 16 декабрь кунлари ўтказилади.

 

Қатнашиш шартлари:

 

– дастурда бутун дунёдан талабалар ва яқинда битирган ёшлар қатнашиши мумкин;

 

– кам таъминланган оиладан бўлиш ёки оилада биринчи бўлиб олий таълим олаётган бўлиш;

 

– номзод 18–29 ёш оралиғида бўлиши ва магистратура даражасига эга бўлмаган бўлиши керак;

 

– инглиз тилини интермедиате даражада билиш кифоя (сертификат талаб қилинмайди).

 

 

Дастур ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

 

Дастур имкониятлари:

 

– дастурда бепул қатнашиш имконияти;

 

– 3 босқичли интерактив онлайн курс;

 

– глобал гуруҳлар ўртасида жонли мулоқот;

 

– жаҳон даражасидаги педагоглардан маҳорат дарслари;

 

– Гарвард университети факультетлари томонидан ишлаб чиқилган курс ишлари устида ишлаш имконияти.

 

 

Дастурда қатнашишни истаганлар ушбу ҳавола орқали ариза топширишлари мумкин.

 

Курс ҳақида қўшимча маълумот олишни истаганлар ушбу ҳавола орқали савол йўллаши мумкин.