Пекин университети ҳузуридаги Yenching Академияси дунёнинг турли мамлакатларидан келган, ёши, дини, ирқи ва миллатидан қатъи назар, ижтимоий-гуманитар фанларга қизиққан ёшларни Хитойда тўлиқ молиялаштирилган магистратура дастурида таҳсил олишга таклиф этади.
Yenching Academy Scholarship — бу нафақат Хитойда бепул магистратура ўқиш, балки халқаро тармоқда ўз ўрнини топиш, тадқиқотлар олиб бориш ва шахсий ҳамда касбий ривожланиш учун имконият. Ҳар йили 120 нафар талаба грант асосида ўқишга қабул қилинади. Улардан 75 фоизини халқаро талабалар ташкил этади.
Номзодлардан инглиз тилини яхши билиш ва бакалавр даражасига эга бўлиш талаб этилади. Қабул қилинган талабаларга Пекин университети қуйидаги 6 та йўналиш бўйича илмий изланиш олиб бориш имконини беради:
Иқтисодиёт ва менежмент;
Тарих ва археология;
Фалсафа ва диншунослик;
Сиёсат ва халқаро муносабатлар;
Ҳуқуқ ва жамият;
Адабиёт ва маданият.
Дастур имкониятлари
Енчинг Академияси грант дастури тўлиқ молиялаштирилади:
– ўқиш харажатлари тўлиқ қопланади;
– талабаларга бепул ётоқхона тақдим этилади (халқаро талабалар учун биринчи йил ётоқхонада яшаш мажбурий);
– ойлик стипендия берилади;
– Хитойга бориш ва қайтиш авиачипталари харажатлари қопланади;
– тадқиқот фаолиятини молиялаштириш учун алоҳида маблағ ажратилади.
Бундан ташқари, иштирокчилар маданиятлараро алмашинув, академик ҳамкорлик ва шахсий ривожланиш имкониятларига эга бўладилар.
Дастур ҳақида батафсил бу ерда танишиш мумкин.
Талаблар
Номзодлар қуйидаги мезонларга жавоб бериши зарур:
Камида бакалавр дипломига эга бўлиши ёки 2026 йил 31 августга қадар дипломни қўлга киритиши;
Юқори академик кўрсаткичларга эга бўлиш;
Инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиш (IELTS, ТОEFL ва бошқалар);
Турли фанлар кесишмаси доирасида Хитойни ўрганишга кучли қизиқиш билдириш;
Фаол ижтимоий ҳаётга эга, ютуқлари ва етакчилик қобилиятлари мавжуд бўлиш.
Эслатма: Пекин университетида ўқиётган талабаларга ушбу грантга ариза топшириш тақиқланади.
Инглиз тили бўйича талаблар
Қуйидаги тест натижалари қабул қилинади:
IELTS (Аcаdemic): умумий балл — 7.0
ТОEFL iBТ: умумий балл — 100
Cambridge English Scale (Advanced): умумий балл — 185
СEТ 6: 600 балл
ТEМ 4: даражаси «良好» ёки ундан юқори
Муҳим:
Она тили инглиз тили бўлганлар ва ўқиш жараёни инглиз тилида олиб борилган бакалавр (ёки ундан юқори) диплом эгалари тест топширишдан озод қилинади.
IELTS ва ТОEFL натижалари 2024 йил 1 сентябрдан кейин олинган бўлиши шарт.
Сертификатлар тўғридан-тўғри тест марказидан юборилиши керак.
Ариза топшириш тартиби:
Номзодлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
Онлайн ариза шакли;
Шахсий баённома (Personal statement) — 750 сўздан ошмаслиги лозим;
Тадқиқот мавзуси бўйича баённома — максимал 1500 сўз (иқтибослар билан бирга);
CV (резюме);
Диплом иловаси (расмий тасдиқланган);
Ўқиётган ёки битирганликни тасдиқловчи ҳужжат;
2 та тавсиянома хати;
Инглиз тили билим даражасини тасдиқловчи ҳужжат.
Ариза тўлдиришдан олдин ушбу ҳавола орқали шартлар билан батафсил танишиб чиқиш керак.
Қабул жараёни ва муддатлар
Ҳужжат топширишнинг охирги муддати: 2025 йил 1 декабрь.
Номзодларни саралашда Енчинг Академияси ҳамкор университетлар билан ҳамкорлик қилади.
Танлаб олинган номзодлар қиш ва эрта баҳорда суҳбатга таклиф қилинади. Таклифнома одатда суҳбатдан бир ҳафта олдин юборилади.
Суҳбат масофадан туриб ёки бевосита Пекинда ўтказилиши мумкин. Суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодларнинг аризалари Пекин университетида кўриб чиқилади.
Якуний қабул тасдиқлангач, қабул таклифлари қабул йилининг июнь ойи охиригача почта орқали юборилади.
Электрон почта: yca-admissions@pku.edu.cn
