АҚШ университетларига келаётган хорижлик талабалар сони кескин қисқарди

АҚШ университетларига келаётган хорижлик талабалар сони кескин қисқарди

Сўнгги тўрт йил ичида АҚШга чет эллик талабалар оқими энг паст даражага тушди. Bloombergʼнинг АҚШ Халқаро савдо маъмурияти маълумотларига таянган хабарига кўра, август ойида виза билан келган хорижлик талабалар сони ўтган йилга нисбатан 19 фоизга камайиб, 313 мингдан бироз кўпроқни ташкил этди.

 

Энг катта қисқариш Осиёдан келувчи талабалар орасида кузатилди: уларнинг сони 24 фоизга камайиб, 191 минг нафарни ташкил этди. Ҳиндистонлик талабалар оқими 45 фоизга, хитойликлар эса 12 фоизга камайган.

 

Пресидентсʼ Аллианcэ он Ҳигҳер Эдуcатион анд Иммигратион ташкилоти раҳбари ўринбосари Зузана Тсепла-Вутсоннинг таъкидлашича, бу жараён давом этса, унинг салбий таъсири нафақат университетлар ва талабаларга, балки АҚШ иқтисодиётига ҳам сезиларли бўлади.

 

Халқаро таълим арбоблари ассоциацияси прогнозига кўра, кузда янги хорижлик талабалар сони 40 фоизга қисқариши мумкин, бу эса университетларга тахминан 7 миллиард долларлик зарар келтиради. Ўтган ўқув йилида эса чет эллик талабалар мамлакат иқтисодиётига 44 миллиард доллардан ортиқ ҳисса қўшиб, 400 мингга яқин иш ўрни сақланиб қолишига ёрдам берган.

 

Мазкур пасайиш Доналд Трамп маъмуриятининг иммиграция сиёсатини қатъийлаштириш чоралари, жумладан, Ҳ-1Б визаси учун 100 минг долларлик янги тўловни жорий этиш ташаббуси билан ҳам бир вақтда юз бермоқда.