Мактабларда 293 344 та ўқувчи ўрни фойдаланишга топширилган — статистика

Мактабларда 293 344 та ўқувчи ўрни фойдаланишга топширилган — статистика

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда республикамизда ишга туширилган умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларда ўқувчи ўрни 293 344 тани ташкил этган.

 

 

Шунингдек, уларнинг қишлоқ жойлардаги ўқувчи ўрни 214 087 тани ташкил этган.

 

 

Ҳудудлар кесимида оладиган бўлса, энг кўп ўқувчи ўрнини Қашқадарёда 36 758 та, Фарғонада 32 472 та ва Самарқанд вилоятида 32 390 тани ташкил этган. Энг кам ўқувчи Жиззахда 9 858 та, Навоийда 7220 та ва Сирдарё вилоятида эса 7 010 та эканлигини кўриш мумкин.

 

Уларнинг ҳудудлар кесимида қуйидагича:

 

Қашқадарё вилояти – 36 758 та

 

Фарғона вилояти – 32 472 та

 

Самарқанд вилояти – 32 390 та

 

Сурхондарё вилояти – 30 357 та

 

Андижон вилояти – 26 376 та

 

Наманган вилояти – 25 739 та

 

Тошкент вилояти – 23 628 та

 

Тошкент шаҳри – 22 566 та

 

Хоразм вилояти – 13 263 та

 

Бухоро вилояти – 12 900 та

 

Қорақалпоғистон Респ. – 12 807 та

 

Жиззах вилояти – 9 858 та

 

Навоий вилояти – 7220 та

 

Сирдарё вилояти – 7 010 та