Истанбулда ёш етакчилар учун тўлиқ молиялаштириладиган 4 кунлик саммит

Истанбулда ёш етакчилар учун тўлиқ молиялаштириладиган 4 кунлик саммит

Халқаро Global Policy and Dialogue ташкилоти 2025 йил 12-15 декабрь кунлари Туркия давлатининг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Global Change Summit 2025 дастурини эълон қилади. Дастурда уч категория бўйича қатнашиш мумкин:

 

— Тўлиқ молиялаштириладиган (Fully Funded) – $15.9 бадал пули мавжуд.

— Қисман молиялаштириладиган (Summit Acsess Only) – $199 бадал пули мавжуд;

— Иштирокчи томонидан молиялаштириладиган (Self-Funded) – $499 бадал пули мавжуд.

 

Дастурда академик ҳолати ва фуқаролигидан қатъи назар барча номзодлар иштирок этиши мумкин. Номзодлар ўз иштироклари орқали халқаро сиёсатга ўз ҳиссасини қўшиш ва ўзгартириш киритиш, халқаро етакчилар ва турли соҳа мутахассислари билан тажриба алмашиш имконини қўлга киритишади. Тўлиқ молиялаштириладиган категорияда номзодларнинг йўл харажатларидан тортиб, турар-жой ва озиқ-овқат харажатларигача барчаси дастур маъмурияти томонидан қопланади.

 

Дастурга рўйхатдан ўтиш жараёни 2025 йил 15 октябрь.

 

Дастур ҳақида ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олиш мумкин.

 

Мақбуллик шартлари

 

Дастурда иштирок этиш учун қуйидаги талаблар мавжуд:

 

— Дастурда 16-35 ёшдаги дини, ирқи, миллати ва фуқаролигидан қатъи назар барча номзодлар иштирок этишлари мумкин;

— Иштирокчиларнинг академик ҳолати бўйича талаблар мавжуд эмас. Яъни дастурда юқори синф, коллеж ва лицей ўқувчилари, талабалар, ёш мутахассислар ва етакчилар иштирок этиши мумкин;

— Инглиз тилини билиш керак;

— Дастурда келажакда ўзгариш қилиш ва ўз ҳиссасини қўшиш истагида бўлган барча номзодлар қатнашишлари мумкин.

 

Дастур талаблари ҳақида ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

 

Фойдали томонлари

 

Дастурда уч категория мавжуд бўлиб, уларнинг қуйидаги фойдали жиҳатлари мавжуд:

 

Тўлиқ молиялаштириладиган (Fully Funded):

— Туркияга бориш-келиш харажатлари қопланади;

— Тураржой билан таъминланади;

— Виза учун таклиф хати жўнатилади ва дастур давомида ёрдам берилади;

— Саммит давомида бепул озиқ-овқат билан таъминланади;

— Дастурга тегишли жиҳозлар ва аксессуарлар билан таъминланади;

— Дастур сўнггида сертификат тақдим этилади.

 

Қисман молиялаштириладиган (Summit Acsess Only):

— Ётоқхона харажатлари қопланади;

— Виза учун таклиф хати жўнатилади ва дастур давомида ёрдам берилади;

— Саммит давомида бепул озиқ-овқат билан таъминланади;

— Дастурга тегишли жиҳозлар ва аксессуарлар билан таъминланади;

— Дастур сўнггида сертификат тақдим этилади.

 

Иштирокчи томонидан молиялаштириладиган (Self-Funded):

— Ушбу категория бўйича харажатлар тўлиқ иштирокчилар томонидан қопланади.

 

Шунингдек, барча дастур қатнашчилари:

 

— Нутқ сўзловчилар ва соҳа мутахассислари билан мулоқот қилиш, мавзу доирасида нутқ сўзлаш имконини қўлга киритади;

— Барча семинар, дарс ва тадбирларда тўлиқ қатнашиш мумкин бўлади;

— Туркия давлатида бўлиш ва унинг маданияти билан танишиш имкони яратилади.

 

Ҳужжат топшириш

 

Дастурга рўйхатдан ўтиш жараёни қуйидагича:

 

— Дастурда уч категория мавжуд. Лекин рўйхатдан ўтиш жараёнида барча категория учун тўлиқ молиялаштириладиган категория бўйича ариза топшириш лозим. Ариза топширилгандан сўнг, улар махсус экспертлар томонидан кўриб чиқилади ва уч категориядан бирига тавсия қилинади;

— Ариза шаклида сўралган барча маълумотларни тўлдириш лозим;

— Рўйхатдан ўтиш учун $15.9 бадал пули мавжуд. Ушбу бадал пули тўлиқ молиялаштириладиган категория учундир. Ушбу категорияга саралаб олинмаган номзодлар бошқа категорияга тавсия қилинади ва қўшимча тўлов қилишлари керак бўлади.

 

Дастурга ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

 

Рўйхатдан ўтиш бўйича техник муаммолар туғилган тақдирда ушбу ҳавола орқали мурожаат қилиш мумкин.

 

Қўшимча маълумотлар

 

— Рўйхатдан ўтиш жараёни: 2025 йил 15 октябрь;

— Дастур бўлиб ўтиши: 2025 йил 12-15 декабрь кунлари.

 

Маълумот учун:

Тел: +447401814648;

Э-маил: info@theogpd.org.