Магистратура ва Ph.D даражасини Жанубий Кореяда ўқимоқчи бўлган, шунингдек, қўшма магистратура ёки ПҳД дастурида иштирок этмоқчи бўлган талаблар учун Жанубий Кореянинг Guanjou Institute of Science and Technology – GIST олийгоҳи 100% грант тақдим этади. Магистр босқичи тамомлаш учун ўртача 2 йил (узоғ 3 йил); Ph.D учун 4 йил (узоғи 7-8 йил.).
IT ва STEM соҳасига қизиқувчи номзодлар ариза топширишлари мумкин. Йўналишлар келтирилган умумий рўйхат билан бу ерда танишишлари мумкин.
Мақбуллик шартлари
— Қабул мудати тугагунга қадар магистратура ёки PhD босқичи учун ариза топшириш;
— Бакалавр ёки PhD дипломи топширилаётган йўналишга мос ёки яқин бўлиши ва баҳолари яхши/аъло бўлиши;
— Инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификат сўралган даражадан паст бўлмаслиги керак (танланган йўналишдан келиб чиқади).
Фойдали томонлари
— Ўқиш бадали 100% қопланади.
— Магистрларга 140.000 KRW ($103), PhD талабаларига 295.000 KRW ($212) ва қўшимча озиқ-овқат учун 100,000 KRW ($87), халқаро талабалар учун мос 120.000 KRW ($86) ойлик стипендия.
— Тадқиқот учун ҳар йили магистр талабаларига 6 400 000 KRW ($4,596); PhD талабаларига 13,740,000 KRW ($10,653).
— 60% суғурта пули қопланади.
— Йиллик шифокор кўриги.
— Бориш учун ҳаво йўли чиптаси (қайтиш ҳисобда йўқ).
Эслатма: Қабул қилинганлар 1 марталик ўқув тўлови (680,000 KRW; таҳ. $571) тўлашлари лозим. Молиявий томондан муҳтож талабалар ариза топшириш вақтида тўлай олмаслик ҳақидаги бўлимни тўдириш ва қўшимча талабларни бажариш орқали бадалдан озод бўлишлари мумкин.
Дастурнинг манфаатли томонлари билан бу ерда батафсил танишиш мумкин.
Ҳужжат топшириш
Аризачилар қуйидаги тартибда ҳужжат топширишлари лозим:
— Онлине аризани тўлдириш.
Онлине аризага қўшимча сифатида:
— Нотариал тасдиқланган диплом ва баҳолар иловаси нусхаси.
— 2 та тавсиянома хати.
— Аризачининг паспортидан нусха.
— Инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжат (минимум: IELTS-6.5, TOEFL-80/550, TOEIC-750, New TEPS-327) нусхаси.
— Зарур бўлса, бир марталик ўқиш пулини тўлолмаслик аризаси (бунинг учун қўшимча тавсиянома ҳам керак).
Қўшимча талаблар билан бу ерда ёки бу ерда батафсил танишишингиз мумкин.
Қўшимча маълумотлар
Ҳужжатларни текшириш 15 кун, қайта кўриб чиқиш 30 кун ичида амалга оширилади. Кузги семестер учун топширганларнинг натижасо Июннинг ўрталарида, Июлнинг бошида эса регистрасиядан ўтганлик ҳақида хабар қилинади (батафсил бу ерда). Рўйхатга олиш тугалланиши учун ҳужжатлар тўла қабул қилиниши ва ўқиш учун тўловни амага оширилиши керак. Шундан сўнг талабалик визасига мурожаат қилинади.
Қўшимча маълумотларни:
— ТEЛ : +82-62-715-3951
— ФАХ : +82-62-715-2959
— admis@gist.ac.kr манизлидан олиш мумкин.
Шунингдек, қисқа савол-жавоблар бўлимида ҳам маълумотлар мавжуд.
