Янги форматив ва сумматив баҳолаш тизимининг бир-биридан фарқи

Янги форматив ва сумматив баҳолаш тизимининг бир-биридан фарқи

Янги баҳолаш икки асосий гуруҳга бўлинади: форматив баҳолаш ва сумматив баҳолаш

 

 

Форматив баҳолаш – ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги узлуксиз фикр алмашиш жараёнидир. Яъни, кунлик қўйиладиган баҳолар ва у максимал 10 балл билан баҳоланади.

 

 

Сумматив баҳолаш – ўқишнинг маълум бир даврида (ўқув дастурининг бўлим ва боблари, чораклик, ўқув йили охирида) ўқувчининг давлат таълим стандарти ва ўқув дастурларида белгиланган компетенцияларни эгаллаганлик даражасини расмий баҳолаш жараёни бўлиб, тест, ёзма иш, оғзаки суҳбат, лойиҳа иши, тақдимот ишлари, амалий машғулот, лаборатория иши, ижодий ишлар ва шу каби бошқа шакллар ёрдамида амалга оширилади.

 

 

Сумматив баҳолаш имтиҳонларда қўйиладиган баҳо ҳисобланади (жорий, оралиқ назорат, чораклик ва ҳоказо) ва у максимал 90 балл билан баҳоланади.

 

 

Сумматив баҳолаш топшириқларини чоп этиш ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ҳамда метод бирлашма раҳбарлари зиммасига юклатилади. Форматив баҳолаш топшириқларини қоғоз форматида чоп этиш ва сақлаш талаб этилмайди.

 

 

Сумматив баҳолашнинг ўзи ҳам икки гуруҳга бўлинади:

 

 

БСБ – боб бўйича сумматив баҳолаш максималл 50 балл;

 

ЧСБ – чорак бўйича сумматив баҳолаш максималл 40 балл.

 

 

Демак, форматив баҳолаш (10 балл), суматив баҳолаш (90 балл, (БСБ 50 балл, ЧСБ 40 балл)) жами 100 балл. Ушбу баҳолар чорак давомида йиғилади ва 100 баллик тизимда балланиб чораклик 2-3-4-5 баҳоларга конвертацияланади.

 

 

86-100 балл 5 баҳо, 66-85 балл 4 баҳо, 30-65 балл 3 баҳо, 0-29 балл 2 баҳо

 

 

Асос: ММТВ нинг 2023 йил 16 августдаги 248-сонли буйруғи