Global Universities Ассоциацияси ва Россия Федерацияси Фан ва Олий Таълим Вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган Open Doors Олймпиада 2025-2026 халқаро онлайн олимпиадада қатнашиш учун аризалар қабул қилинмоқда.
Ушбу олимпиада ғолиблари Россиянинг 24 та университетидан бирида бакалавр, магистратура ёки докторантура босқичида бепул ўқиш имкониятига эга бўлади. Таълим тили танлаган курс ва йўналишга қараб инглиз ёки рус тилида бўлиши мумкин.
Бу йилги олимпиада танлаган йўналишларига қараб инглиз ва рус тилида онлайн бўлиб ўтади. Йўналишлар бўйича батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олишингиз мумкин.
Олимпиада бакалавриат ва магистратурада ўқимоқчи бўлганлар учун 2 босқичда бўлиб ўтади:
— 1-босқичда рўйхатдан ўтиш ва портфолио тўлдириш сўралади;
— 2-босқичда эса танланган йўналиш бўйича топшириқларни бажариш сўралади.
Докторантурада ўқимоқчи бўлганлар учун 3 босқичда бўлади. Бунда иштирокчилар портфолио топшириш ва алоҳида топшириқ бажариш билан бирга, 3-босқичда интервью топширишлари керак бўлади.
Мақбуллик шартлари
Олимпиадада қатнашиш учун иштирокчилар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
— Номзодлар Россия фуқароси бўлмаслиги лозим;
— Бакалавр босқичида ўқиш учун 16-23 ёшдаги ўрта таълимни тугатган/тугатаётганлар топшириши мумкин;
— Магистратурада ўқиш учун 20-33 ёшдаги бакалаврни тугаллаган ёки сўнгги босқичда ўқиётган бўлиши керак;
— Докторантурада ўқиш учун 22-35 ёшда бўлиш ва магистратурани тугаллаган бўлиши лозим;
— Инглиз ёки рус тилини яхши билиши талаб этилади.
Талаблар ҳақида батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олишингиз мумкин.
Фойдали томонлари
Олимпиада ғолиблари қуйидаги имтиёзларга эга бўлади:
— Ғолиблар танлаган йўналишлари бўйича Россиянинг исталган университетига имтиҳонсиз қабул қилинади;
— Контракт тўлови Россия Федерацияси томонидан тўлаб берилади.
Ҳужжат топшириш
Олимпиадада қатнашиш учун иштирокчилар қуйидаги ишларни амалга оширишлари лозим:
— Онлайн рўйхатдан ўтишлари ва керакли маълумотларни тўлдиришлари керак;
— Ариза топшириш жараёнида иштирокчилар тамомлаган университет (бакалавр/магистратура) дипломлари (русча таржимаси билан) ва нега шу олимпиадада қатнашмоқчилиги сабаблари ёзилган мотивацион хатларини тақдим этишлари лозим;
— Олимпиаданинг 1-босқичида иштирокчилар эришган ютуқлари жамланган портфолио қилишлари керак;
— 2-босқичда сараланган иштирокчиларга ўз соҳаларига оид онлайн топшириқ берилади. Топшириқни 24 соат ичида тугаллашлари лозим;
— 3-босқич фақат докторантурада ўқимоқчи бўлган учун бўлиб, бунда онлайн интервью бўлиб ўтади.
Олимпиадага ариза топшириш ва қатнашиш тартиблари ҳақида батафсил рус тилида ва инглиз тилида маълумот олишингиз мумкин.
Қўшимча маълумотлар
Олимпиада учун муҳим саналар ва энг кўп сўраладиган саволлар ҳақида ушбу ҳавола орқали маълумот олишингиз мумкин.
Қўшимча мурожаатлар учун: opendoors@globaluni.ru
