Канадада 2025-йилнинг биринчи ярмида талабалик визаларнинг 62% и рад этилган

Канадада 2025-йилнинг биринчи ярмида талабалик визаларнинг 62% и рад этилган

2025 йилда Канада талабалик визаси учун аризаларнинг 62 фоизи рад этилди.⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Бу эса сўнгги ўн йил ичидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Иммиграция, Қочқинлар ва Фуқаролик масалалари бўйича Канада вазирлиги (IRCC) нинг янги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2024 йилдаги 52 фоиздан ошган ва илгари ўртача 40 фоиздан юқори бўлган.⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Канадада 2025-йилнинг биринчи ярмида талабалик визаларнинг 62% и рад этилган
Ta’lim vizalari bo‘yicha tasdiqlash va rad etish darajalari 2015–2025 yillar (Data: IRCC)

 ⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Энг кўп ҳиндистонлик талабалар аризаларининг тахминан 80 фоизи рад этилган.⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Бошқа давлатлар бўйича батафсил маълумотлар очиқланмаган, деб хабар беради Pie News.⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Иммиграция мутахассисларнинг фикрига кўра, Отава уйни етишмовчилиги ва инфратузилмалар сабабли аризаларни кўриб чиқишни янада қатъийлаштирмоқда.⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Канада талабалик визаларини қўллаб-қувватлаш платформаси BorderPass вакили Жонатан Шерманнинг айтишича, IRCC ўқиш визаси аризаларини батафсил текширмоқда.⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Талабалардан талаб қилинадиган минимал молиявий кафолат миқдори CА$20,635 га (тахминан АҚШ доллари бўйича 14,963) кўтарилган.⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Шунингдек, аризачилар аниқ ўқиш режаларини тақдим этиши ва тўлиқ ҳужжатлар топшириши талаб этилади.⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Канада 2025 йилда жами 437,000 та ўқиш визасини беришни режалаштирмоқда, бу 2024 йилга нисбатан 10% камроқдир.⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Шулардан 73,000 таси магистратура талабаларига, тахминан 243,000 таси бакалавриат ва бошқа дастурларга, ва 120,000 таси мактаб ёшидаги болалар ва визаларни янгилаш учун ажратилган.⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Битиргандан кейинги иш визаларига қўйилган талаблар ҳам қатъийлашди: университет битирувчилари инглиз ёки француз тилидан Б2 даражасидан кам бўлмаган сертификат тақдим этиши, коллеж битирувчилари эса камида Б1 даражасига эга бўлиши керак.⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Тасдиқланмаган дастурларга ўтган талабалар энди битиргандан кейинги иш визасига эга бўла олмайди.⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Ҳукумат шунингдек, молиявий кафолатсиз тезкор виза олиш имконини берган 14 мамлакат учун Student Direct Stream дастурини ёпган.⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Маълумотларга кўра, 2024 йилда Канада бир миллиондан ортиқ халқаро талабани қабул қилган.⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Шулардан 41 фоизи ҳиндистонликлар, 12 фоизи хитойликлар, ва 17,000 дан ортиғи ветнамлик талабалар бўлган.⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠