Торонто Университетидаги Lester B. Pearson халқаро гранти (Lester B.Pearson International Scholarship) халқаро талабалар учун дунёнинг энг машҳур шаҳарларидан ва дунёдаги энг яхши университетлардан бирида бакалавр босқичида ўқиш имкониятини яратади.
Торонто университети 2025 йил июнь ойи ҳолатига кўра, Канадада 1-ўринда, дунёдаги энг яхши олийгоҳлар рўйхатида 25-ўринда турибди.
Дастур юқори академик кўрсаткичларга эришган, ўз қобилиятини намойиш эта олган ва ўз таълим муассасасида етакчи сифатида тан олинган талабаларга грант ажратади.
Lester B. Pearson халқаро гранти ҳар йили эълон қилинади ва стипендияга халқаро талабалар ҳамда Канадада таҳсил олаётган турли мамлакатлардан келган ўқувчилар танлаб олинади. Бу энг нуфузли грантлардан бўлиб, талабаларнинг тўрт йил давомидаги ўқиш, китоблар, озиқ-овқат, солиқлар ва барча яшаш харажатларини тўлиқ қоплаб беради.Дастурнинг фақатгина бакалавр босқичи учун номзодлар қабул қилинади. Дастурга ҳар йили тахминан 37 га яқин талаба саралаб олинади ва ғолиблар Lester B. Pearson олимлари номини олади.
Дастурда қатнашиш учун номзодлар аввало Торонто университетидаги бакалавр йўналишларидан бирига ҳужжат топширишлари керак бўлади. Кейин эса Lester B. Pearson грантига алоҳида онлайн ариза топширилади.
Дастурга ҳужжат қабул қилиш жараёни 2025 йилнинг 7 ноябригача давом этади.
Дастур ҳақида ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олиш мумкин.
Мақбуллик шартлари
— Номзод Канада фуқароси бўлмаслиги керак;
— Таҳсил олаётган муассасасини битирган бўлиши ёки 2025 йил июнь ойига қадар тугатган бўлиши зарур;
— Номзод ариза топширганда бакалавриат босқичида ўқимаётган бўлиши керак;
— Номзод 2026 йилда Торонто университетида бошланадиган бакалавр йўналишлари дан бирига ариза топширган бўлиши ва унга қабул қилинган бўлиши зарур;
— Иштирокчи ўзи таҳсил олаётган муассасанинг масъул шахси томонидан танловда қатнашиши учун тасдиқланиши лозим, яъни масъул шахс тавсиянома беради;
— Номзодлардан инглиз тилини билиш ҳамда тил билиш сертификати талаб қилинади. Агар номзод инглиз тилида камида 4 йил ушбу ҳавола даги давлатлардан бирида ўқиган бўлса, у ҳолда улардан сертификат талаб қилинмайди.
Дастур талаблари ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олиш мумкин.
Фойдали томонлари
— Номзоднинг ўқиш харажатлари, яъни контракт пули тўлиқ қоплаб берилади;
— Бепул тураржой билан таъминланади;
— Тўрт йиллик ўқиш давомидаги барча харажатлар қопланади;
— Ўқиш давомида керак бўладиган китоблар ва бошқа харажатлар учун молиявий ёрдам кўрсатилади.
— Озиқ-овқат, солиқлар ва шу каби бошқа тўловлар харажатлари ҳам тўланади.
Дастурнинг фойдали жиҳатлари ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олиш мумкин.
Ҳужжат топшириш
— Дастурнинг рўйхатдан ўтиш жараёнида ҳар бир давлат номзодлари учун алоҳида талаблар қўйилган. Шунингдек, Ўзбекистонлик номзодлардан академик лицей дипломи сўралган. Аммо Ўзбекистон таълим тизими бўйича мактаб 11 йиллик бўлгани учун мактаб дипломи ҳам ўрта таълим сифатида ўтиши мумкин. Бунга дастур маъмурияти билан боғланиб ойдинлик киритилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
— Ҳар бир давлат фуқароларига қўйилган талаблар билан ушбу ҳаволаорқали батафсил танишиш мумкин.
Дастурга ҳужжат топшириш жараёни қуйидагича бўлади:
— Номзод ўқиган муассасасидаги масъул шахс (масалан, мактаб бўлса, директор) томонидан берилган тавсиянома/ Тавсиянома ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олиш мумкин;
— Иштирокчилар Торонто университетига 2026 йилда бошланадиган ўқиш учун ҳужжат топширишади. Номзодлар бир вақтнинг ўзида бирдан кўп йўналишга ҳужжат топширишлари мумкин. Бироқ грант фақатгина номзоднинг биринчи йўналиши учунгина берилади. Яъни, агар номзод биринчи эмас, танлаган иккинчи ёки иккинчи йўналишига кира олса, у ҳолда бундай номзодларга грант учун кўриб чиқилмайди.
— Торонто университетининг бакалавр йўналишларидан бирига ҳужжат топширгандан кейин, номзодларга Lester B.Pearson гранти учун алоҳида онлайн аризани тўлдириш учун эмаил орқали шахсий ҳавола юборилади.
Номзодларнинг тил сертификатлари қуйидаги даражада бўлиши керак:
— Cambridge Assessment English C1: Advanced or C2: Proficiency- Ҳар бир қисмда 180 дан камида 170 олган бўлиш керак. Батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин;
— Canadian Academic English Language Assessment (CAEL), including CAEL Online- Умумий 70 балл ва ҳар бир бўлими 60 дан паст бўлмаслиги керак. Батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин;
— Canadian Test of English for Scholars and Trainees (CanTEST)- Умумий 4,5 ва ҳар бир бўлими 4 дан кам бўлмаслиги керак. Батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин;
— Duolingo English Test — Жами 120 баллдан кам бўлмаслиги керак. Батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин;
— English Language Diagnosis and Assessment/Certificate of Proficiency in English (ELDA/COPE) — Жами 86 балл ва ундан баланд натижага эришган бўлиши ва шундан ёзиш маҳорати (wритинг) 32 ва эшитиш ва ўқиш (листенинг анд реадинг) 22 дан кам бўлмаслиги лозим. Батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин;
— International English Language Testing System (IELTS) Academic Module- Камида 6,5 бўлиши ва ҳар бир бўлими 6 дан паст бўлмаслиги керак. Батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин;
— Test of English as a Foreign Language (TOEFL)- Ушбу сертифкат даражаси 100 дан паст бўлмаслиги керак ва ёзиш мааҳорати (wритинг) қисми 22 дан баланд бўлиши лозим.
Эслатма! Дастурга фақатгина расмий сертификатлар қабул қилинади ва улар сертификат берилган расмий ташкилот томонидан ариза қабул қилиш тизимига жўнатилиши сўралади. Сертификатдаги туғилган йил, исм ва фамилия, жинс ва бошқа маълумотлар номзодники билан бир хил бўлиши зарур. Акс ҳолда улар қабул қилинмайди.
Ариза топширилгандан кейин ҳам аризага ўзгартириш киритиш мумкин, лекин бу рўйхатга олиш жараёни якунланмасидан амалга оширилиши зарур.
Қўшимча маълумотлар
Lester B.Pearson гранти бўйича муҳим саналар:
— 2025 йил 17 октябрь- Университетнинг бакалавр йўналишлари учун аризалар қабулининг охирги санаси;
— 2025 йил 10 октябрь — Номзод ўқиш жойидаги масъул шахс томонидан берилган тавсияномани юклашнинг охирги муддати;
— 2025 йил 7 ноябрь – грантга, яъни Лестер Б.Пеарсон грантига онлайн ариза топширишнинг сўнгги муддати.
— Дастур натижалари ариза топширилганидан тахминан 2 ҳафта ўтиб эълон қилинади.
Маълумот учун:
— Тел: 416-978-2190; Телефон орқали саволларга фақатгина душанба, чоршанба, пайшанба ва жума кунлари Канада вақти билан кундузги соат 9.30дан кечки 4.30 гача ва сешанба кунлари кундузги 1.00 дан 4.30гача жавоб олиш мумкин;
— E-mail: pearson.scholarship@utoronto.ca
— Ижтимоий тармоқлар:
Ҳужжат топшириш жараёни билан боғлиқ саволларга ушбу ҳавола орқали жавоб топиш мумкин.
Дастур бўйича ўқиш мумкин бўлган бакалавр йўналишлари рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
