Швейтсарияда магистратура: халқаро стипендия имконияти

Швейтсарияда магистратура: халқаро стипендия имконияти

ETH Zurich томонидан таклиф этиладиган Excellence Scholarship and Opportunity Programme (ESOP) магистратура босқичида таълим олишни истаган халқаро ва маҳаллий иқтидорли талабаларга мўлжалланган йирик грант дастуридир. Ушбу дастур талабаларга нафақат тўлиқ молиявий кўмак, балки турар жой ва бошқа харажатларни ҳам қоплаш имконини беради.

Грант кимлар учун мўлжалланган?

ESOP грантига ETH Zurich да магистратура дастурларидан бирида ўқишни хоҳловчи барча талабалар мурожаат қилиши мумкин. Номзодларнинг юқори ўзлаштириш кўрсаткичи, илмий қизиқиши ва етакчилик салоҳияти асосий мезон сифатида инобатга олинади.

Грант нималарни қамраб олади?

Дастур қуйидаги молиявий ёрдамни ўз ичига олади:

1. Ҳар йили яшаш ва ўқиш харажатлари учун 12 000 Швейтсария франки миқдорида стипендия;

2. ETH Zurich да тўлиқ ўқиш тўловини қоплаш.

Грант қанча муддатга берилади?

Молиявий ёрдам магистратура дастурининг бутун давомийлиги учун, одатда 1,5–2 йил муддатга берилади.

Кимлар ариза топшира олади?

Аризачилар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

– жуда юқори академик кўрсаткичга эга бўлиш;

– ўз фан соҳаси бўйича илмий ёки амалий ютуқларга эга бўлиш;

– етакчилик ва ташаббускорлик салоҳиятини намойиш эта олиш.

Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

Аризачилардан қуйидагилар сўралади:

– Магистратура дастурига ариза топшириш;

– Мотивацион хат;

– Тавсияномалар;

– Резюме (CВ);

– Илмий фаолият ва ютуқлар ҳақида ҳужжатлар.

 

Ариза топшириш тартиби қандай?

Грант учун ариза топшириш магистратура дастурига ҳужжат топшириш жараёни билан биргаликда амалга оширилади. Бунда талабгор онлайн платформа орқали барча ҳужжатларни тақдим этиши керак.

Танлов жараёни қандай ўтади?

Аризалар ETH Zurich нинг махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Номзодларнинг академик салоҳияти, илмий қизиқиши ва шахсий сифатлари асосида саралаш амалга оширилади. Сараланган талабгорларга грант берилиши ҳақида шахсий тартибда хабар қилинади.

Қабул муддати қачонгача?

Ҳар йили аниқ муддатлар ETH Zurich нинг расмий сайтида эълон қилинади. Номзодлар белгиланган муддатдан кечикмаган ҳолда ҳужжат топшириши лозим.

ETH Zurich нинг Excellence Scholarship and Opportunity Programme (ESOP) грант дастури халқаро ва маҳаллий иқтидорли талабалар учун катта имкониятлар яратади. Молиявий ёрдам, ўқиш ва яшаш харажатларининг қоплаб берилиши ҳамда университетдаги илмий муҳит грант соҳибига таълим ва илмий фаолиятини юқори даражада давом эттириш имконини беради.