Ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари саналари эълон қилинди

Ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари саналари эълон қилинди

Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги ОТМлардан, шунингдек, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича тест синовлари 18-19 август кунлари бўлиб ўтади. Тест синовлари икки сменада ташкил этилиб:

 

1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;

2-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

 

Тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади ҳамда талабгорларга мутахассислик фанларида 30 тадан, мажбурий фанларда 10 тадан — жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш ҳамда жавоблар варақасига кўчириш учун 3 соат вақт берилади.

 

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан олишлари мумкин.

 

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган бинога рухсатномада белгиланган вақтдан кечикмасдан, паспорт (ID-карта) ва рухсатнома билан келишлари лозим.