Бугун касбий сертификатлаш синовига ариза юборган талабгорлар соат 23:59 га қадар тўлов қилишлари мумкин

Бугун касбий сертификатлаш синовига ариза юборган талабгорлар соат 23:59 га қадар тўлов қилишлари мумкин

Хабар қилинганидек, 7 август куни соат 23:59 га қадар навбатдан ташқари касбий сертификатлаш синовларида қатнашиш учун мурожаатларни юбориш давом этди.

 

Касбий сертификатлаш назорат синовида қайта иштирок этиш учун мурожаат юборган талабгорлар тўловларни жорий йилнинг 8 август куни соат 23:59 га қадар амалга оширишлари мумкин.

 

 

Тўловлар миқдори:

 

а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи ( 2025 йил 1 августдан бошлаб 412 минг сўм);

 

б) Ягона интерактив давлат хизматлари my.gоv.uz – узпортали орқали мурожаат этилганда,мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (2025 йил 1 августдан бошлаб 370 минг 800 сўм);

 

Биринчи марта касбий сертификат олиш бўйича назорат синовида иштирок этиш учун талабгордан тўлов ундирилмайди.

 

Эслатиб ўтамиз: Касбий сертификатлаш синовларида жорий йилнинг март июнь ойларида ўтказилган касбий сертификатлаш синовларида етарли балл тўплай олмаган (56 дан кам) ҳамда иштирок этмаган стажор-ўқитувчилар ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.