Инглиз тилини яхшилаш ва IELTS га тайёргарлик курсларини бепул ўқиш учун грант дастури

Инглиз тилини яхшилаш ва IELTS га тайёргарлик курсларини бепул ўқиш учун грант дастури

Европанинг Малта давлатида жойлашган Малталингуа Лтд. мактаби дунё бўйлаб 18 ёшдан юқори бўлганлар учун бепул инглиз тилини ўрганиш ҳамда IELTS имтиҳонига тайёрлов курсларини тақдим этади.

 

 

Дастур 4 ҳафта давом этади. Дастурнинг вақти ғолиб иштирокчи билан келишилади.

 

 

Ушбу дастур доирасида номзодлар инглиз тилини бепул ўрганишлари ва бепул қўлланмаларга эга бўлишлари мумкин. Номзодлар турар-жой билан таъминланади. Озиқ-овқат ва халқаро йўл харажатлари иштирокчи томонидан қопланади.

 

 

Кимлар учун: Ўрта маълумотли (мактаб/коллеж битирувчиси), Бакалавр талабаси, Олий маълумотли (бакалавр), Магистр талабаси, Олий маълумотли (магистр), PhD талабаси, Фалсафа фанлари доктори.

 

Дастурда иштирок этиш учун номзодлардан қуйидагилар талаб этилади:

 

 

Дастурга дунёнинг исталган мамлакатидан фуқаролар қатнашиши мумкин;

 

Иштирокчилар 18 ёш ва ундан юқори бўлишлари лозим;

 

Ҳар бир иштирокчи бир марта ариза бериши лозим;

 

Маltalingua Ltd. мактабининг ишчилари ёки уларнинг оила аъзолари дастурда қатнаша олмайди;

 

Грант дастурида иштирок этиш орқали иштирокчи Маltalingua Ltd. талаб қилиши мумкин бўлган реклама фаолияти ва материалларда иштирок этишга рози бўлади;

 

Грант бошқа шахсга ўтказилмайди;

 

Грант ва унинг бирорта қисми пул ёки бошқа мукофотга алмаштирилмайди;

 

Иштирокчи Маltalingua Ltd. томонидан белгиланган вақт оралиғида грантдан фойдаланиш саналарини танлаши мумкин.

 

Фойдали томонлари

 

– Бепул умумий инглиз тили ҳамда IELTS га тайёргарлик дарслари олиб борилади;

 

– барча курс ўқув материаллари ва даража тестлари бепул берилади;

 

– дастур якунида номзодга сертификат тақдим этилади;

 

– турар-жой билан таъминланади;

 

– аэропортдан мактабгача олиб кетиб, кейин келтириб қўйиш харажатлари қопланади;

 

– номзод тўлиқ дам олиш дастурига кириши мумкин;

 

– маҳаллий дўконлар ва ресторанлар учун талабалар чегирма картаси берилади;

 

– иштирокчи мактаб сузиш ҳавзасидан фойдаланиши мумкин;

 

– номзод душанба куни Малта таомлари билан мазали кечлик қилиши мумкин;

 

– бепул СИМ карта тақдим этилади;

 

– ётоқхонада кондиционеридан бепул фойдаланиш мумкин;

 

– Netflix, DVD ва ўқиш китобларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

 

 

Юқоридаги ушбу имтиёзларнинг барчасининг умумий қиймати €200га тенг. Дастур ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

 

Ариза топшириш:

 

Дастурга ариза топшириш учун номзодлар ушбу ҳавола орқали берилган ариза намунасини тўлдиришлари лозим.

 

 

Ариза намунасида иштирокчининг тўлиқ исм-фамилияси, телефон рақами (мамлакат коди билан), e-mail почтаси кўрсатилиши, ҳамда «Why do you want to improve your English?» саволига жавоб берилиши лозим.

 

 

Ариза топширишнинг сўнгги муддати: 2025 йил 31 август.