Ҳа, албатта қабул тугагунга қадар яъни 30 июль кечгача топширган аризангизни таҳрирлаб қўйишингиз мумкин.
Бунинг учун аввало my.edu.uz платформасига кириб, саҳифангизга киришингиз керак. Ушбу ойнага кирган вақтингиз юборган аризангиз ва унинг ҳолати кўриниб туради. Шу ойнада “батафсил” сўзини устига босиб аризангизга кирасиз.
Кейин топширган аризангиз ва сизнинг маълумотларингиз чиқади. Шу ерда аризангизни жараёнларини кўрсатиб турган босқичлардан кейинги “таҳрирлаш” сўзини устига босасиз.
Ундан сўнг киритган диплом маълумотларингиз ойнаси чиқади. Бу ойнада маълумотларингизни текшириб ишонч ҳосил қилгач, “давом эттириш” тугмасини босасиз.
Кейинги ойнада биринчи уринишда топширган олий таълим муассасангиз ва таълим шакли маълумотлари чиқади. Шу ойнада ўзингиз топширмоқчи бўлган олийгоҳни ва таълим шаклини уларнинг устига босиб қайта танлашингиз мумкин.
Ушбу саҳифадан ўзингизга керак бўлган олийгоҳ ва йўналишни танлаб бўлганингиздан сўнг “давом эттириш” тугмасини босасиз, ва сизнинг кириш учун ҳужжатларингиз (ютуқларингиз ёки тил сертификатингиз) маълумотлари чиқади. Ушбу ойнадаги маълумотларини текшириб, кейин тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилгач яна “давом эттириш” тугмасини босасиз.
Шу билан сизнинг аризангиз таҳрирланади.
Маълумот ўрнида, аризаларингизни фақат 30 июлга қадар ўзгартира оласиз. Ундан кейин ҳужжатларингизда хатоликлар аниқланиб, университет ёки институт сизни аризангизни рад этгандан сўнг аризангизни таҳрирлашингиз мумкин.







