Меҳрибонлик уйлари, кичик ҳажмли болалар уйлари, болалар шаҳарчалари, SОS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйларининг битирувчилари бўлган, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар ҳамда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги, бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги сабабли ота-она ёки ёлғиз она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, топиб олинган, ота-онаси номаълум бўлган болалар ҳамда никоҳда бўлмаган онанинг вафот этганлиги натижасида боқувчисиз қолган болалар учун қўшимча бир фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.
Жами: 1 953 та қўшимча квота. Шундан:
кундузги – 1 484 та;
кечки – 287 та;
масофавий – 182 та.
