Давлат буюртмаси параметрларини давлат олий таълим муассасалари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилинган. Шунинг учун ўтган йилдан бошлаб давлат буюртмаси параметрларида ОТМлар номи кўрсатилмаяпти.
Давлат гранти квоталарининг олий таълим ташкилотлари кесимида тақсимоти тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг танлови ва тўплаган балларига кўра амалга оширилади.
Ҳар бир таълим йўналиши бўйича олий таълим ташкилотининг умумий қабул параметрига нисбатан давлат гранти квотасининг улуши таълим соҳалари кесимида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Давлат буюртмаси бўйича квоталар тақсимотида муҳандислик, тиббиёт, аниқ ва табиий фанлар билим соҳаларига устуворлик берилган.
Шунингдек, 2025/2026-ўқув йилида абитуриентлар тўплаган балига нисбатан маълум миқдордаги қўшимча балл бериладиган имтиёзга эга бўлса ва танлаган бакалавриат таълим йўналиши бўйича белгиланган ўтиш бали ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, тўплаган балига мос равишда қўшимча давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади.
Маълум қилганимиздек, 2025 йил 18 июль кунидаги Президентнинг Ф-43-сонли ʼЪДавлат олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаъʼ ги фармойишига кўра, давлат комиссияси бир ҳафта муддатда янги ўқув йили учун қабул квотаси ва минимал ўтиш бали тасдиқланиши кераклиги белгиланган.
Шунга мувофиқ, жорий ҳафтада қабул квотаси ва минимал ўтиш бали тасдиқланиши керак.
