Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 27 июньдаги 190-сонли буйруғига кўра синф раҳбарлари ўқитувчилар орасидан таълим муассасаси директори томонидан тайинланади ва озод этилади.
Синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб олинади:
– камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
– мактабда асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган (умумтаълим муассасаларида меҳнатини соатбай (шу жумладан ўриндошлик) асосда фаолият олиб борувчи ўқитувчиларнинг синфга раҳбарлик қилишига йўл қўйилмайди);
– бошқарувчанлик қобилиятига эга бўлган;
– ўқувчилар билан ишлаш жараёнида масъулият билан ёндаша оладиган.
Бошланғич синфларда синф раҳбарлиги бошланғич синфга бириктирилган ўқитувчиларга юклатилади. Бошланғич синфга тайинланган синф раҳбари 1-синфдан бошлаб 4- синфгача ўқувчиларга ягона раҳбар ҳисобланади.
Мазкур мезонларга жавоб бермаганлик учун талабага синф раҳбарлик бериш мумкин эмас.
