Педагог кадрларнинг ўртача иш ҳақи босқичма-босқич ошмоқда

Педагог кадрларнинг ўртача иш ҳақи босқичма-босқич ошмоқда

2025 йил январь–июнь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 5 982,3 минг сўмни ташкил этиб, кўрсаткичлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,2% га ўсган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

 

 

Маълумотларга кўра, таълим соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 4 141,8 минг сўмни ташкил этган бўлса, унинг таркиби бўйича ойлик иш ҳақи олий таълим соҳасида 9 574,5 минг сўмни, техник ва профессионал таълим соҳасида 4 203,6 минг сўмни ташкил этган.

 

Умумий ўрта таълим соҳасида 4 079,8 минг сўмни, мактабгача таълим соҳасида эса 2 204,2 минг сўмни ташкил этган.

 

Педагог кадрларнинг ўртача иш ҳақи босқичма-босқич ошмоқда

 

 

Шунингдек, сўнгги беш йилда ахборот ва алоқа соҳаси бўйича иш ҳақи миқдори 9 645,2 минг сўмга, ташиш ва сақлаш соҳасида 5 317,1 минг сўмга, саноат соҳасида 3 377,2 минг сўмга, қурилиш соҳасида 2 148,0 минг сўмга, санъат, кўнгил очиш ва дам олиш соҳасида 2 490,8 минг сўмга кўпайганлиги кузатилган.

 

Педагог кадрларнинг ўртача иш ҳақи босқичма-босқич ошмоқда

 

 

Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик номинал иш ҳақи миқдори ҳақида маълумотлар 2025 йилнинг январь июнь ойларига оид бўлиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан таққосланган. Бу таққослаш орқали соҳалар кесимида фарқлар ва ўзгаришлар таҳлил қилинган.

 

Педагог кадрларнинг ўртача иш ҳақи босқичма-босқич ошмоқда
Соҳалар кесимида фарқлар ва ўзгаришлар таҳлили

 

 

2024- йилда ўқитувчилар қанча ойлик маош олган?

 

Маълумот учун: 2024 йилда умумтаълим мактабларида ишлаётган ўқитувчиларнинг ойлик маоши малака ва маълумот даражасига қараб қуйидагича шаклланган:

 

— ўрта махсус маълумотли – 3 169 623 сўм;

 

— олий маълумотли – 3 390 824 сўм;

 

— иккинчи тоифали – 3 796 213 сўм;

 

— биринчи тоифали – 4 230 138 сўм;

 

— олий тоифали – 4 674 594 сўм.

 

 

 

Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги 02.06.2025 йилдаги ПФ-91-сон фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 августдан педагоглар иш ҳақи оширилган миқдорда маош олишади.

 

Унга кўра, педагоглар учун тасдиқланган ойлик маошлар қуйидагича:

 

— ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 млн 468 минг 585 сўм;

 

— олий маълумотли ўқитувчи – 3 млн 729 минг 906 сўм;

 

— иккинчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 175 минг 834 сўм;

 

— биринчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 653 минг 151 сўм;

 

— олий тоифали ўқитувчи – 5 млн 142 минг 053 сўм.

 

 

Таъкидлаш жоизки, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари мамлакатда энг паст ойлик иш ҳақи тўланадиган йўналишлар қаторида қолмоқда. Ушбу соҳаларда фаолият юритаётган ходимлар ҳанузгача ўртача иш ҳақи даражасидан паст маош олишмоқда.