2008 йил 1 июлдан кейин туғилган, 9 ёки 10-синфни битирган мактаб ўқувчилари учун Кореяда 3 йиллик таълим олиш имконини берувчи грант дастурига ҳужжатлар қабул қилинмоқда.
Дастурга ариза топшириш учун номзодлардан Корейс тили бўйича TOPIK имтиҳонининг камида 2-даража сертификатига эга бўлиши талаб этилади.
Грант доирасида қуйидаги харажатлар қопланади:
— ўқишга кириш пули;
— 3 йиллик контракт асосидаги ўқиш тўлови;
— ётоқхона жойи;
— овқатланиш харажатлари.
Ўқиш муддати: 3 йил
Умумий ажратилган грант ўринлари сони: 41 та
Ҳужжат топшириш муддати: 2025 йил 28 июлгача узайтирилган.
Ҳужжат топшириш тартиби: Ҳужжатлар электрон почта орқали kecuz@korea.kr манзилга юборилади:
Керакли ҳужжатлар рўйхати:
— ариза шакли (1-шакл);
— ўзини таништириш хати (2-шакл);
— ўқиш режаси (3-шакл);
— мактаб директоридан тавсиянома (4-шакл);
— розилик хати (5-шакл);
— шахсий тиббий баҳолаш шакли (6-шакл) ва йўриқномада кўрсатилган бошқа ҳужжатлар.
Муҳим: Барча шакллар корейс ёки инглиз тилида тўлдирилиши, барча ҳужжатлар инглиз ёки корейс тилига нотариал тасдиқланган тарзда таржима қилинган бўлиши лозим.
Қўшимча маълумот учун телефон: +71 291 81 82
