Хабарингиз бор, мактаб ерини сотмоқчи бўлган Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбўтаев давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан пора олаётган вақтда қўлга олинган эди.
Ҳоким ҳибсга олинган бўлишига қарамай, 8—9 июль кунлари унинг номи билан 1,2 миллиард сўмдан ортиқ пул ажратишга оид 5 та қарор имзолангани ҳақида хабарлар тарқалган.
Унга кўра, «Э-қарор» электрон тизимида 8—9 июль кунлари ҳақиқатан ҳам Маҳмуд Холбўтаев номидан имзоланган 5 та маҳаллий кенгаш қарори мавжуд бўлиб, уларнинг иккитаси (1, 2) у қўлга олинган 8 июль куни, учтаси (1, 2, 3) эса 9 июль куни унинг номидан имзоланган.
Жиззах вилояти прокуратурасининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тўпланган ҳужжатлар бўйича қонуний қарор қабул қилиниши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
