Дунёнинг етакчи олийгоҳларидан бири — Цинҳуа университетида бепул магистратурада ўқиш имконини берувчи Schwarzman Scholars дастурига аризалар қабул қилинмоқда. Дастур глобал миқёсда етакчилик салоҳиятига эга бўлган ёшларни бир йиллик интенсив академик ва амалий тайёргарлик билан таъминлашга қаратилган.
QS 2025 рейтингига кўра, Тсингҳуа университети дунёнинг энг нуфузли 20 та олийгоҳлар қаторидан жой олган.
Дастур ҳақида қисқача:
Кимлар учун: 18–28 ёш орасидаги, бакалавр даражасига эга бўлган ёки 2026 йил 1 августгача тамомлайдиган исталган соҳа вакиллари;
Дастур барча давлат фуқаролари учун очиқ. Дастур тўлиқ инглиз тилида олиб борилади.
3 та асосий йўналишда таҳсил берилади:
– Leadership (Етакчилик)
– Global Affairs (Халқаро муносабатлар)
– Chinа (Хитойшунослик)
Тил билиш талаблари (агар инглиз тилида ўқимаган бўлса):
TOEFL (камида 600)
TOEFL iBT (камида 100)
IELTS (камида 7)
Агар номзод сўнгги 2 йил ичида инглиз тилида таҳсил олган бўлса, тил сертификати талаб этилмайди.

Молиявий имкониятлар:
– ўқиш тўловлари тўлиқ қопланади;
– Пекинга бориш ва қайтиш авиачипталари;
– турар жой, яшаш ва озиқ-овқат харажатлари учун стипендия;
– Ўқув жиҳозлари, илмий лойиҳа харажатлари молиялаштирилади;
– ҳар бир талаба Lenovo ноутбуки ва керакли материаллар билан таъминланади;
– суғурта ва виза харажатлари қопланади.
Ариза топшириш учун керакли ҳужжатлар:
Резюме (кўпи билан 2 бет);
Мотивацион иншолар:
– Leadership Essay – 750 сўз;
– Statement of Purpose – 500 сўз;
Баҳолар таржимаси (Трансcрипт);
3 та тавсиянома – тўғридан-тўғри тавсия берувчилар томонидан жўнатилади;
1 дақиқалик таништирув видеоси – номзод ўзини ва қизиқишларини қисқача таништириб, сайтга жойлайди.
Ариза топширишнинг сўнгги муддати: 2025 йил 10-центабр
Саралаш ва натижалар:
Ариза топширишнинг сўнгги муддати: 2025 йил, 10 сентябрь.
Ҳужжатлар топширилгач, сараланган номзодлар интервьюга таклиф этилади (онлайн ёки офлайн). Офлайн интервью харажатлари дастур ҳисобидан қопланади;
Натижалар 2025 йил ноябрь ойида эълон қилинади. Дастур 2026 йил август ойида бошланади ва 1 йил давом этади.
Батафсил маълумот ва ариза топшириш: Расмий сайтга ўтиш
Қўшимча саволлар учун мурожаат: info@schwarzmanscholars.org
Энг кўп сўралган саволлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
