Америкада тадқиқот қилиш учун грант дастури

Америкада тадқиқот қилиш учун грант дастури

Талаблар

— Санъат, гуманитар ёки ижтимоий фанларда ишлайдиган барча миллат тадқиқотчилари топширишлари мумкин;

— Номзодларнинг лойиҳа баённомалари йил дастурига мос келиши керак;

— Сўнгги уч йил ичида Getty Scholar мукофотига сазовор бўлганлар аризаси қабул қилинмайди.

 

 

Охирги муддат

01.10.2025

 

 

Умумий маълумотлар

 

Getty Scholar дастури санъат, гуманитар ёки ижтимоий фанлар йўналишида тадқиқот олиб борувчи юқори даражали мутахассислар, таниқли олимлар ва фавқулотда истеъдодли изланувчичиларга ўз соҳалари бўйича янги билимларни ўзлаштиришлари ва кашф этишлари учун грант таклиф қилади.

 

 

Олимлар иш билан боғлиқ мажбуриятлардан озод этилган ҳолда турар жой, барча керакли ресурслар билан таъминланадилар. Шунингдек, шаҳарнинг маданий ҳаётидан баҳра олиш ва илмий муҳитга ўзларини бахшида этиш имконини қўлга киритадилар.

 

 

Дастур билан батафсил танишиш учун ушбу ҳаволани ёки бу ерда берилган маълумотларни ўқиш тавсия этилади.

 

 

Резидентлик қилиш муддати: 3 ойдан 9 ойгача.

 

 

Мақбуллик шартлари

 

1. Санъат, гуманитар ёки ижтимоий фанларда ишлайдиган барча миллат тадқиқотчилари топширишлари мумкин;

2. Номзодларнинг лойиҳа баённомалари йил дастурига мос келиши керак.

3. Сўнгги уч йил ичида Getty Scholar мукофотига сазовор бўлганлар аризаси қабул қилинмайди;

4. 2022 йил 1-сентабрдан кейин илмий даражасини олган номзодлар Postdoctoral fellowship дастурга ариза топширишлари керак;

5. Getty ходимлари ва уларнинг яқин оила аъзолари стипендия олиш ҳуқуқига эга эмаслар.

 

 

Дастур бўйича қўшимча маълумотни бу ерда ўқиш мумкин.

 

 

Фойдали томонлари

 

1. Getty Тадқиқот Институти ёки Getty Вилласидан офис ҳамда Getty Scholar уй-жой комплексидан квартира берилади;

2. Лос-Анжелесга бориш-қайтиш чиптаси ва тиббий суғурта таъминланади.

4. Уч ойлик дастур учун $21.500; олти ойлик учун $43,000; тўққиз ойлик учун $65,000 ажратилади.

5. Getty Институти кутубхонаси ва коллекиясидан фойдаланиш имконияти берилади.

6. Тадқиқот бўйича ёки Африка-Америка санъат тарихи мавзуси юзасидан ташкил этиладиган бир ҳафталик йиғинда бутундунё ҳамкасблари билан иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

7. Имтиёзлар ва афзалликлар ҳақида батафсил мана бу ерда ўқиш мумкин.

 

 

Ҳужжат топшириш

 

1. Белгиланган муддатга қадар онлайн аризани тўлдириш.

2. Аризачинг ўқув ва тадқиқот режасини акс эттирган лойиҳа баённомаси (электрон шаклда, икки интервал оралиғида, беш саҳифадан оширмаган ҳолда лойиҳа йил дастури билан қанчалик мос келиши(1) ва Getty ресурслари, шу жумладан, кутубхонаси ва коллекциялари лойиҳа учун қанчалик аҳамиятли эканлигини(2) тасвирлаш сўралади).

3. CV/rрезюме.

4. Ёзма ишлардан ихтиёрий намунани бириктиришлари лозим.

 

 

Эслатма: Ариза порталга ташриф буюриб, логин-паролни киртиш орқали исталган вақтда аризани келган жойдан давом эттириш мумкин.

 

 

Анкетани яратгач ва сақлангач, сақланган аризага қайтиш учун “Иловалар: Давом этмоқда” ҳаволасини танлаб, худди шу шаклда давом этиш керал. Акс ҳолда, тасодифан бир хил аризанинг бир нечта версиясини яратиш мумкин.

 

 

Ҳужжат топшириш жараёнлари билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

 

 

Қўшимча маълумотлар

 

Ариза берувчилар қабул тугаган муддатдан тахминан олти ой ўтгач натижадан хабардор қилинадилар. Getty Scholar гранти танлов асосида берилади. Аризалар қуйидагилар асосида баҳоланади:

 

1. Жўнатилган аризанинг умумий сифати;

2. Таклиф қилинаётган лойиҳа йиллик тадқиқот мавзусига алқадорлик даражаси;

3. Аризачининг эришган ютуқлари;

4. Getty ресурслари, кутубхонаси ва коллектсиялари лойиҳа учун қай даражада аҳамиятли эканлиги.

 

 

Қўшмча саволлар билан:

 

(310) 440-7374 телефон рақамига қўнғироқ қилиш; researchgrants@getty.edu электрон манзилига мурожаат қилиш мумкин.