Канададаги университетда бакалавр курсларида 2026 йил сентябрда ўқиш учун 37 талик тўлиқ грант дастури

Канададаги университетда бакалавр курсларида 2026 йил сентябрда ўқиш учун 37 талик тўлиқ грант дастури

 

Канадада жойлашган University of Toronto (Торонто университети) 2026 йил сентябрда бошланадиган бакалавр курслари учун Lester B. Pearson International Scholarship Program грант дастурини таклиф этади.

 

 

Бакалаврлик курслари ва ушбу грантга қабул жараёнлари 2025 йил 1 июлдан бошланади.

 

 

Мазкур грант дастури аъло академик ютугларни қайд этган, креатив ва ўз таълим муассасасида етакчи сифатида тан олинган халқаро талабалар учун мўлжалланган. Ўз таълим муассасаси ва жамияти ҳаётига ҳиссасини қўша олган, келажакда глобал ҳамжамиятга ҳам ижобий жиҳатдан ҳисса қўшиш потенциалига эга эканлик хусусиятларига алоҳида эътибор берилади.

 

 

Lester B. гранти Торонто Университетининг энг нуфузли грант дастури бўлиб, дастур доирасида ҳар йили тахминан 37 нафар талабага грант берилади.

 

 

Маълумот учун: Торонто университети дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларидан биридир. Жумладан, 2025 йил июнь ойи ҳолатига кўра, ушбу университет дунёдаги энг кучли олийгоҳлар рўйхатида 21-ўринни эгаллаб турибди (ТHE рейтинги бўйича). Канаданинг ўзида эса Торонто университети 1-рақамли олийгоҳ ҳисобланади.

 

Грант кимлар учун?

 

  • Бакалавр босқичида ўқишни хоҳловчилар учун.

 

Батафсил маълумот учун линк: https://future.utoronto.ca/pearson/about/#about

 

Грантнинг манфаатли жиҳатлари:

 

Ушбу грантни қўлга киритганлар қуйидаги имтиёзлар билан таъминланади:

 

Талабанинг ўқув контракт тўлови тўлаб берилади.

 

Китобларга кетадиган харажатлари қопланади.

 

Тасодифий харажатлар ҳам қопланади.

 

Талабанинг 4 йил давомида яшаш харажатлари қопланади.

 

Талаблар:

Номзод халқаро талаба (Канададан бошқа давлат фуқароси) бўлиши керак. Ҳозирда ўрта таълим муассасида (мактаб, лицей ёки коллежда) ўқиётган ёки 2025 йилнинг июнь ойида ўрта таълимни тамомлаган бўлиши керак.

 

Муҳим саналар:

 

Бакалавриат курси ва грантга аризалар қабулининг очилиш муддати: 2025 йил 1 июль.

 

Таълим муассасаларига ўқувчи номзодини грантга тавсия қилишнинг охирги муддати: 2025 йил 10 октябрь.

 

Бакалавриат курсларига ОUАC тизими орқали ариза топширишнинг охирги муддати: 2025 йил 17 октябрь.

 

 

Бу ариза топширишнинг охирги муддати бўлсада, номзодларга имкон қадар эртароқ ариза топшириш тавсия қилинади, чунки баъзи бакалавриат курсларига қабул квоталари тўлиб қолиши мумкин.

 

 

Lester B. Pearson грантига онлайн аризани тўлдиришнинг охирги муддати: 2025 йил 7 ноябрь.

 

 

Муҳим: Ариза топширишга киришишдан олдин грант ҳақидаги расмий эълон билан батафсил танишиб чиқинг.

 

 

Саволлар юзасидан ушбу ҳаволага ўтиб, мурожаат қолдириш мумкин.