ОТМга қабулда педагогик таълим йўналиши IТ соҳасини ортда қолдирди

ОТМга қабулда педагогик таълим йўналиши IТ соҳасини ортда қолдирди

2025 йилда олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида қабулда энг талабгир йўналишлар орасида педагогик таълим пешқадамлик қилган ва ҳатто ахборот технологияларини ҳам ортда қолдирган. Бу ҳақда Россия таълим вазири Сергей Кравцов маълум қилди.

 

 

Россия таълим вазирининг таъкидлашича, ҳозирги вақтда давлат гранти бўйича аризалар сонида педагогик таълимнинг барча йўналишларни, жумладан ахборот технологияларини ҳам ортда қолдирган. 2024 йили йили ахборот технологиялари биринчи ўринда, педагогик таълим эса иккинчи ўринда бўлганини айтди.

 

«Албатта, қабул кампаниясининг якуний натижаларини кўрамиз, аммо бугунги кунга келиб, 70 мингта бюджет ўрнига 233,5 мингта ариза топширилди», — деган вазир.

 

Шунингдек, Сергей Кравсов ўрта махсус таълимга қизиқишнинг ортиб бораётганини қайд этиб, бу ҳолатни «ўрта махсус таълим феномени» деб атаган.

 

«Бугунги кунда ўрта махсус таълимга 450 мингта ариза топширилди. Бу ўтган йилга нисбатан 200 мингта аризага кўпроқ», — таъкидлаган у.

 

Аввалроқ, Татаристон битирувчилари орасида тарих, адабиёт ва кимё фанлари бўйича Ягона давлат имтиҳони (ЯДИ) натижалари маълум қилинган. Республика таълим ва фан вазирлигининг маълумотига кўра, 234 нафар мактаб ўқувчиси мазкур имтиҳоннинг минимал чегарасини енголмаган. Жумладан, 149 нафар битирувчи кимё фанидан, 78 нафар тарихдан, 7 нафар эса адабиётдан имтиҳондан ўта олмаган.