Магистратура учун қабул ҳалигача очилмади

Магистратура учун қабул ҳалигача очилмади

2025/2026-ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни my.edu.uz платформаси орқали 1-июлдан 30-июлга қадар (шу куни ҳам) давом этиши ҳақида хабар берилган эди.

 

 

Аввалроқ, 1-июль кунидан магистратурага ҳужжат топшириш учун белгиланган my.edu.uz платформаси ишламаётганлиги юзасидан масъуллар билан боғланган эдик.

 

 

Улар my.edu.uz сайти ишламаётганлигига асосий сабаб квота тасдиқланмагани ва квоталар тез орада тасдиқланиши кутилаётганлигини айтиб, қабул эртадан очилади дея маълум қилишган эди.

 

 

Аммо, мана 5 кундан буён қабул жараёнлари ҳалигача очилгани йўқ.

 

 

Мазкур ҳолатни яна аниқлаштириш мақсадида вазирлик билан боғланмоқчи бўлдик, лекин иложи бўлмади.

 

 

Маълумот учун: 9-синф битирувчилари учун техникумларга қабул давом этмоқда. Бугунгача 103 минг 823 та ариза келиб тушган. Қабул 20-июлгача (шу куни ҳам) давом этади.

 

 

Академик лицейларга ҳам ариза қабул қилиш давом этмоқда. Бугунгача 42 минг 551 та ариза келиб тушган. Қабул 10-июлгача (шу куни ҳам) давом этади.

 

 

Шунингдек, бугун, 5-июлдан техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни ОТМларга суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш бўйича ҳам аризалар қабули очилиши керак. Ҳозирча бу тизим ҳам очилмади.