Эстония таълим вазири Кристина Каллас журналистлар билан суҳбатда 8 га 4 ни кўпайтирганда неччи бўлишини айта олмади. Бу ҳақда Закон.кз хабар берди.
Таълим вазири таълим фақат математик формулалардан иборат эмаслигини таъкидлаган.
Маълумот ўрнида, Кристина Каллас — таълим ва интеграция соҳалари бўйича тажрибали мутахассис, шунингдек, сиёсий ва давлат арбоби ҳисобланади. У 2016 йилда сиёсий фанлар бўйича докторлик илмий даражасини олган.
Унинг диссертацияси «Уч томонлама алоқани қайта кўриб чиқиш: Эстония, Россия ва эстониялик руслар ўртасидаги этносиёсий ўзаро муносабатлар таҳлили» мавзусига бағишланган. Унинг илмий раҳбари эса жамиятдаги интеграция ва собиқ СССР ҳудудидаги русийзабон аҳолининг муаммолари бўйича мутахассис, профессор Велло Петтай бўлган.
