Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига биноан, Шакирова Севара Баходировна Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди.
У мазкур тайинловга қадар ушбу агентликда директор ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Севара Шакирова узоқ йиллар давомида таълим соҳасида самарали фаолият олиб борган. Хусусан,
– 2012–2019 йилларда — Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ўқитувчи;
– 2019–2022 йилларда — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда директор ўринбосари;
– 2022–2023 йилларда — Тошкент шаҳридаги Президент мактабида ижрочи директор;
– 2023–2024 йилларда — Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
