Махсус психологик танлов ва ёзма имтиҳон натижалари маълум қилинди

Махсус психологик танлов ва ёзма имтиҳон натижалари маълум қилинди

 

2025 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг «Тергов фаолияти» бакалавриат таълим йўналишига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказилган махсус психологик танлов ва ёзма имтиҳон (диктант) натижалари эълон қилинди.

 

 

Талабгорлар натижаларини my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетлари орқали билишлари мумкин.

 

 

Ёзма имтиҳон (диктант) натижалари бўйича апелляция аризалари имтиҳон натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида талабгорларнинг my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетида қабул қилинади (21 июнь соат 23:59 га қадар).

 

 

Махсус психологик танлов натижалари апелляция тартибида кўриб чиқилмайди.