Ҳозирги сиртқи таълимда ўқиётган талабалар диплом оладими?

Ҳозирги сиртқи таълимда ўқиётган талабалар диплом оладими?

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Бугун, 16 июнь куни АОКА да сиртқи таълим шакли тугатилиши юзасидан брифинг бўлиб ўтди.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Унда фуқаролар ва жамоатчилик вакиллари томонидан келаётган саволларга жавоб берилди.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Унга кўра, ҳозирда сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар амалдаги тартибда ўқишни тамомлайди ва уларга тан олинадиган намунадаги диплом берилиши таъкидланган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Яъни, улар танлаган йўналишлари бўйича амалдаги давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ ўқишни якунига етказиш имкониятига эгалар.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

«Сиртқи таълим шаклида таҳсил олиб, белгиланган тартибда диплом олган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тўлиқ олий маълумотли мутахассислар ҳисобланади.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Уларга бериладиган диплом кундузги, кечки ёки масофавий таълим шаклидаги дипломлар билан тенг юридик кучга эга.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Шу боис, бундай мутахассисларни давлат ёки хусусий секторда расмий ишга қабул қилишда ҳеч қандай ҳуқуқий тўсиқ мавжуд эмас.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Иш берувчилар уларнинг таълим шаклидан келиб чиқиб эмас, балки эгаллаган билим, кўникма ва профессионал салоҳияти асосида баҳолаши лозим».⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Ҳозирги сиртқи таълимда ўқиётган талабалар диплом оладими?⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Шунингдек, келгусида кундузги таълимга муқобил шакллар, жумладан, масофавий, кечки ва мақбуллаштирилган кундузги (part-time) таълим шакллари босқичма-босқич ривожлантирилиб, уларга қабул кўрсаткичлари кенгайтириб борилиши қайд этилган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Бу эса муайян иш ўрнига эга абитуриентлар учун ўқиш ва меҳнат фаолиятини бир вақтда олиб бориш имконини беради.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Масофавий таълим замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилиб, талабаларга бевосита таълим муассасасига келмасдан билим олиш имконини яратади.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Шу билан бирга, кечки таълим шаклида ўқиш иш вақтидан кейинги соатларда амалга оширилиб, ишловчи шахсларга қулай графикда таълим олишни таъминлайди.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Ҳукумат томонидан бу соҳадаги ташкилий-ҳуқуқий механизмлар такомиллаштирилиши, ўқув дастурларининг талабга мослаштирилиши ва таълим сифатининг таъминланиши бўйича аниқ чоралар кўрилаётгани кўзда тутилган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌⁠⁠