Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан махсус сайт орқали 11-синф битирувчилари учун танлов фанларидан ўтказиладиган тест вариантларини аниқлаш бўйича қуръа ташланди.
Бунда ўқувчилар 10 ва 12 июнь кунлари танлов фанларидан 7- ва 8-вариантлар асосида имтиҳон топширишлари маълум бўлди.
Маълумот учун: Якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлардан имтиҳон белгиланган кундан бир кун олдин қуръа ташлаш йўли билан (ёзма шаклда ўтказиладиган фанлар бўйича) шакллантирилган вариантлар орасидан 2 та вариант танлаб олинади.
